Келинг, биир кулишамиз!

0

***

Бир туман ҳокими катта йиғилишда.

– Мана, ўртоқлар кризисни бошдан ўтказаяпмиз, бу йил гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетиш арафасида, шунга қандай чора кўрасизлар?

Ҳамма жим ўтирса бир отахон туриб

– Энди кўпроқ ишлашимизга туғри келади. Кунига 8 соат эмас 12 соат ишлаймиз.

– Яшанг отахон. Кейинги йил сут маҳсулотларини ҳам нархи ошиб кетса нима киласизлар?

Яна ҳамма жим, бироз вақт ўтиб ўша отахон туриб

– Унда 12 соат эмас 16 соат ишлаймиз.

– Барака топинг отахон. Ҳамма шу отахондек фикр қилиши керак. Айтайлик ундан кейинги йил нон маҳсулотларини ҳам нархи ошса унда нима чора кўрасизлар?

Отахон яна туриб,

– Агар шундай бўлса, ноилож 24 соат ишлашга мажбурмиз…

– Барака топинг, ота. Кечирасиз, сиз ўзи нима иш қиласиз отахон?

– Гўрковман болам, гўрков…

***

Жанжалдан парча:

– Илойим, умр бўйи фақат  қуруқ ойликка яша!

– Сен ўша ойликдан алимент ол!

***

Кунлардан бирида бир қиз сехргарни учратиб қолипди.

Сеҳргар қизга қараб:

– Тила тилагингни, – деб айтибди.

Қиз:

– Ҳамма йигитлар мани орқамдан югуриб юришсин, – деб тилак билдирибди.

Сеҳргар қизни коптокка айлантириб қўйибди.

***

Донишмандга савол беришибди:

– Нега аёлларнинг боши оғрийди?

Донишманд жавоб берибди:

– Кучсиз эркакларнинг аёлларини боши оғрийди, кучли эркакларнинг аёлини боши айланади!