Сўз устаси Евгений Петросян ва Елена Степаненколар суд ҳукмига кўра бундан буён эр-хотин эмас деб ҳисобланди…

1

 

Россиялик сўз усталари Евгений Петросян ва Елена Степаненколарнинг ажрашиш жараёни анча узоқ давом этди. Петросяннинг адвокатлари айтишича, бунга Степаненко сабабчи. Айнан у ажрашиш жараёнини сунъий тарзда чўзиб келди. Айниқса, бойликни ажрим қилишда Степаненконинг принциплари жараён чўзилишини таъминлади. Мана, ниҳоят Москва суди бу икки артистни расман ажрашгани ҳақида ҳукм чиқарди. Шундай қилиб, Евгений Ваганович Петросян бундан буён ёлғиз эркакка айланди.

Адвокати Сергей Жориннинг гапига қараганда, суд энди собиқ эр-хотиннинг барча талабларини қондирди. Фақат ўртадаги мол-мулкни тақсимлаш масаласи қолди. Бу масалани ҳам суд кўриб чиқа бошлади.

Қарийб 30 йилдан кўпроқ бирга яшаган бу икки санъаткор ҳануз ажрашиш сабабларини ошкор этмади. Ҳойнаҳой, бу сир ораларида сирлигича қолиб кетса керак.

ИТАР ТАСС

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

1 ТА ФИКР

  1. Евгений Петросян ва Елена Степаненколарга нима етишмайди ўзи 30 йилдан ортиқ яшаган одамлар қилган ишилари кулгили бойлик бўлса обрўй эътиборга сазовор бўлган бўлсалар ,борини тўкиб нимага эришишади

Comments are closed.