Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 17 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

17 ноябр куни илгари ортга суриб келинган муаммоларнинг барчасини бартараф этишга эришасиз. Агар харажатларни камайтира олсангиз, молиявий муаммоларингиз ҳам сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлиши мумкин. Муҳаббатда эса майда бўлса-да, кўнгилсизликларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Оилали бўлсангиз, жуфтингиздан ҳадеганда шубҳаланавермаслигингиз сўралади. У сизга садоқатли.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун фавқулодда шахсий ҳаётингизни ўзгартиришга уринманг. Омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга оғиз оча кўрманг. Кўз тегади. Молиявий муаммоларни бор кучингиз билан киришган ҳолда бир силтанишда ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун хусусий мулк ва бошқа уйга кўчиш билан боғлиқ ҳаракатлар муваффақиятли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

17 ноябрда қаршингизда ҳали ўз ечимини топмаган муаммолар бир талай эканини унутмаслигингиз тавсия қилинади. Уларнинг энг муҳимларини ажратиб олиб ишга тушсангиз ҳам бўлади. Ҳар бир ишда бардошли ва хотиржам бўлишингиз талаб этилади. Айниқса, оила қурмаганлар янада хотиржам тортмасалар бўлмайди. Агар сафарга отланиш арафасида бўлсангиз, ўзингизга ишончли шерик олишни унутманг. Шунда омад фақат сиз томонда бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун сиздан ўта хотиржамлик талаб қилинади. Акс ҳолда нафақат атрофдагиларга, балки ўзингизга ҳам жиддий зиён етказишингиз ҳеч гап эмас. Суҳбат қуришга арзимайдиган одамлар билан мулоқот қилишдан ва даромадининг тайини йўқ ишларга қўл уриб вақт кетказишдан сақланинг. Муҳаббатда иллюзиядан халос бўлишингизда яқин дўстингиз ёрдам беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ва оила даврасида дам олиш хайрли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

17 ноябр куни иш жойингизда зиммангиздаги вазифаларни чин кўнгилдан адо этишга ҳаракат қилинг. Ҳамкасблар орасидаги ҳурматингизни сақлашингиз ва иш сифати худди шунга боғлиқ бўлади. Яхши натижа ҳадя этиши мумкин бўлган имкониятни топиб олсангиз, омадингиз кулгани ўша. Кечқурун сизга сердаромад иш таклиф қилишлари мумкин. Бажонидил рози бўлинг. Саломатлигингизни кун давомида назоратда тутишни унутиб қўйманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Лекин сиздаги меҳнатсеварлик бу юкни итқитиб ташлашга қодир. Ишни шундай адо этасизки, раҳбарлар мукофотга тавсия қилишдан бўлак чора топа олишмайди. Бунинг учун хаёлпарастлик ва ёлғон-ёшиқ ваъдаларга учмаслигингиз зарур бўлади. Кун мобайнида кўплаб ажойиб инсонлар билан танишишингиз кутилмоқда. Уларнинг аксарияти келгусида сизга энг яқин дўст бўлиб қолишлари мумкин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

17 ноябрда бажарилиши лозим бўлган ишларни, бартараф этишингиз зарур бўлган муаммоларни ҳаяжонларсиз, асабийликларсиз адо этинг. Агар ўз кучингиз ва имкониятингизга суянган ҳолда иш юритсангиз, натижаси жуда қувонарли кечади. Оилали дўстларимиз уйдаги муҳитга сергаклик ва тийрак назар билан баҳо беришлари керак. Бугун моддий аҳволингизни яхшилаш масаласи оғир кечиши мумкин. Аммо пулсиз ҳам қолмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Иш бажаришда илгариги тажрибангиздан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этинг. Айримларга бугун касби доирасидаги билимларни оширишга тўғри келиши мумкин. Муҳаббатда эса ташаббус биринчи бўлиб сиздан чиқиши лозим. Шунда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз ортиши мумкин. Айниқса, оила қурмаганлар учун ташаббускорлик сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун айримлар вужудида ҳорғинлик аломатларини ҳис этиши кутилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

17 ноябрда ҳамкасблар, дўстлар, яқин қариндошлардан ташқари ёш болалар билан ҳам дипломатларча мулоқот қилинг. Муаммоларни ёлғизликда эмас, қариндошлар билан биргаликда бартараф этганингиз маъқул. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишлари мумкин. Бу сизга моддий манфаат ҳам тақдим этади. Башарти кун давомида ҳасадгўйлар билан тўқнаш келишингиз хавфини сезсангиз, имкон доирасида уларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугун эрталабдаёқ ҳаётда ҳатто тасаввурингизга ҳам сиғдириб кўрмаган одамлар кутилмаганда сизга ёрдам қўлини чўза бошлашади. Шундан кейингина дунёни қайта англагандек бўла бошлайсиз. Муҳаббатда кутилмаган қувончли лаҳза бошингизга тушади. Сиз болаликдаёқ ўзингиз ёқтириб қолган инсонни учратасиз. Бу сизга бир олам гармония ҳадя этиши тайин. Ажабланарлиси шуки, у ҳам сизни учратишни бир умр орзулаган бўлиб чиқади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

17 ноябр куни сиздан биринчи навбатда руҳан кўтаринкилик талаб этилади. Чунки энг муҳим қарорлар қабул қилишингиз мумкин. Билим доирасини кенгайтириш, ижод билан машғуллик бугун муваффақият келтиради. Азалий орзуларга эришиш учун ҳам сиз айнан руҳий жиҳатдан кучли бўлишингиз керак. Муҳаббатни эса бугунча иккинчи даражага тушириб туринг. Соғлиғингизни назорат қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ барча ишларингиз бароридан келади. Бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Агар имконият топа олсангиз, тушдан кейин табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштиринг. Бу бош ва оёқ, варикоз каби хасталикларни ҳайдаб солишда жуда асқотади. Молиявий масалада қайғуга ботманг. Бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун овқатланишда сергак туринг. Режимни бузиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc