Грознийда жангари аёл полиция назорат пункти ёнида ўзини ўзи портлатиб юборди…

0

 

Чеченистон ички ишлар вазирлиги мутасаддиларининг хабар беришига кўра, аёл негадир ўзини ғалати тута бошлаган. Полициячилар ундан шубҳаланиб, тўхташга ва ҳужжатларини кўрсатишга чақиришган. Бироқ аёл буйруққа бўйсуниш ўрнига югуриб кетган. Югурганда ҳам тўппа-тўғри полиция назорат пункти томон чопган. Полициячилар бундай вазиятларда нима қилишлари керак-а? Албатта, тўппончани юқорига кўтариб, огоҳлантирувчи ўқ узишлари керак. Шундай қилишди ҳам. Аёл эса бу ўққа жавобан белига маҳкамланган портловчи қурилмани ишга туширди.

Хайриятки, жангари аёлнинг ўзидан бошқа қурбонлар, жароҳатланганлар бўлмади.

Ҳозирги пайтда мутахассислар жангарининг шахсини аниқлашга ҳаракат қилишяпти. Ҳозирча бир нарса аниқ бўлди. Жангари аёл доғистонлик. У Доғистон экстремизмга қарши кураш маркази вакиллари кузатувида бўлган.

lenta. ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc