Диққат! 2018 йил 27 ноябрдан “Бургут тоғда улғаяди” асарининг 4-китоби “Ҳордиқ плюс” газетасининг сешанба сонида эълон қилинмоқда!

0

Муҳтарам мухлислар!

Сиз таниқли адиб Нуриддин Исмоилов қаламига мансуб “Бургут тоғда улғаяди” асарининг биринчи, иккинчи ва учинчи китобларини ўқигансиз, албатта. Бу асар дастлаб “Ҳордиқ плюс” газетасида эълон қилинган, сўнг қисмларга бўлиниб, учта китоб ҳолида чоп этилган эди.

Кўп минг сонли китобхонларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, муаллиф “Бургут тоғда улғаяди” асарининг тўртинчи китобини ёзишга киришди. 2018 йил 27 ноябрдан асарнинг тўртинчи китобини “Ҳордиқ плюс” газетасида мутолаа қилиш имконига эга бўласиз.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида газетанинг илгари сешанба куни чиққан сони 2018 йил 27 ноябрдан яна тикланди ва ҳар ҳафтада унинг 14 саҳифаси “Бургут тоғда улғаяди” асарига ажратилмоқда.

Кутиб олинг, 2018 йил 27 ноябрдан “Ҳордиқ плюс” газетасининг сешанба сонида “Бургут тоғда улғаяди” асарининг тўртинчи китоби эълон қилинмоқда! Севимли асарингизнинг давоми — тўртинчи китоби ҳам сизни, албатта, қизиқтиради деган умиддамиз.

Унутманг! Сизга кўпроқ мутолаа завқини улашиш учун ҳар ҳафтада газетанинг 14 саҳифаси “Бургут тоғда улғаяди” асарига бағишланмоқда.