Тиматининг Тошкентдаги концерти бошқа жойга кўчирилди

0

Россиялик рэпер Тиматининг 27 ноябр кунига белгиланган яккахон концерт дастури бошқа майдончага кўчирилди.

“Таниқли рэпернинг концерти Anhor Lokomotiv паркида эмас “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган бўлди. Лекин концерт санаси ўзгармаган. Яъни 27 ноябрь соат 20:00да” бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар айтишига қараганда концерт майдончасини ўзгартириш мухлислар томонидан келиб тушган “кўплаб илтимосларга асосан” амалга оширилган. Аллақачон чипта сотиб олишга улгурган фуқаролар уларни қайтаришлари ёки тенг қийматли чипталарга алмаштиришлари мумкин.

Концерт билан бир вақтда Тошкентда машҳур рэпер асос солган Black Star Burger ресторанларидан бири ҳам очилиши режалаштирилган.

Sputnik