Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 20 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Режаларингиз бирин-кетин ижобий ҳал бўла бошлайди. Фақат эмоциянгизни меъёрда ушланг. Нимадир харид қилишдан олдин шу нарса керакми, ёки керак эмасми, шу ҳақда яхшилаб ўйлаб, мулоҳаза қилинг. Моддий аҳволингиз бошқаларникига нисбатан яхши кечади. Бу ҳақда қайғурмасангиз ҳам бўлади. Шахсий ҳаётда ўзингизни камтарларча тутишингиз тавсия қилинади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

20 ноябрда атрофдагилар, ишхонадаги раҳбарлардан керагича танқид эшитишингиз мумкин. Танқидлардан тўғри хулоса чиқариш ҳақида қайғуринг. Уларни деб жанжал кўтарманг. Уй, рўзғор учун керакли жиҳозлар харид қилиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугунги кунингизни дам олиш, маданий тадбирлар ташкил этишга бағишланг. Бундан ташқари, саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлар содир этинг. Зарарли одатларингиз бўлса, бугуноқ улардан воз кечинг. Таомни ҳам меъёрида истеъмол қилинг. Режимни бузманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилишингиз лозим. Бу эртанги кун учун куч йиғишингизда жуда асқотади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

20 ноябр куни муҳим ҳужжатларни тартибга келтириш ва баъзиларини қайта расмийлаштиришингизга, кимлардандир қарзингиз бўлса, қайтаришингизга тўғри келади. Ҳаётдан лаззат олишингизга кимларнингдир тўсиқ бўлишига йўл қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида қаердандир майда кўнгилсизликлар кириб келиши мумкин. Аммо шовқин кўтарманг. Уларни хотиржамликда ҳам муваффақиятли ҳал этса бўлади. Дарвоқе, кўнгилсизликлар оила қуришга улгурмаганларга кўпроқ тегишли бўлиб, муҳаббат билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун дўстларингиздан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Куннинг биринчи ярмида қўшимча маънавий озуқа олишингиз кутилади. Янги ахборотларга эга бўласиз. Керакли одамлар билан қўнғироқлашиб, учрашувлар белгилайсиз. Молиявий муаммолар куннинг иккинчи қисмида ижобий ҳал бўлади. Аммо пулларни ҳуда-беҳуда сарфлашга шошилманг. Уларнинг ўз ўрни бор. Яқин келажакда тижорат билан шуғулланишни истаб қоларсиз. Ана шунда пуллар асқотади. Кечқурун организмни мустаҳкамлашга йўналтирилган машғулот ва муолажалар муваффақиятли кечади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

20 ноябрда молиявий масаладаги энг чигал муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этиш имконига эга бўласиз. Иш бажаришда бошқаларга суянишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ўз кучингизга таянинг. Гарчи ҳаво совуқ бўлса-да, кун бўйи кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда етакчиликни ўз зиммангизга олинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ҳақида керагидан ортиқ маълумотларга эга бўлиш ниятидан воз кечинг. Бу орангиздаги муносабатларга нуқта қўйиши ҳеч гап эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун ўзингизни иложи борича хотиржам ва камтарона тутишга ҳаракат қилинг. Кун давомида кўплаб янги танишувларни бошдан кечирасиз, суҳбатлар қурасиз. Агар эмоциянгизни назоратда тута билсангиз, ортиқча кўнгилсизликлар юз бермайди. Раҳбарлар билан ходим сифатида гаплашинг. Уларга сўз қайтарманг. Улар ишингиздан мамнун бўлсалар-да, айрим масалаларда сизни танқид остига олишлари муқаррар.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

20 ноябрда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар сизга муваффақият ва кўнгилдагидек даромад ҳадя этади. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида бир неча ишларни адо этишингизга тўғри келади. Лекин ташвиш чекишга ўрин йўқ. Сиз уларнинг уддасидан чиқа оласиз. Муҳаббатда қатъий ва реал қарор чиқарган ҳолда иш тутинг. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингиз сизга ёқдими, тамом, севгилингизнинг қўлини сўранг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталабдан Оллоҳнинг номи билан бошлайдиган ишларингиз сифатига алоҳида эътибор қаратинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш, спорт билан шуғулланишни бошлаш, асабингизга тегиб тинчлик бермаётган кимсалар билан муносабатларни узиш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда шафқат масаласини иккинчи ўринга қўйинг. Агар танлаганингиз ёки жуфтингизга ачиниш, шафқат ҳисси билан муносабатда бўлсангиз, бу муносабатларнинг умри қисқа бўлади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

20 ноябр куни ҳамфикрлар топа билсангиз, кўзланган режаларни сира қийинчиликларсиз ҳақиқатга айлантира оласиз. Бир ўзингиз ҳам уларни амалга оширишингиз мумкин. Бироқ бу жуда кўп вақт талаб қилади. Айниқса, молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳамфикр ва кўмакчи албатта керак бўлади. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агар шундай бўлиб чиқса, оилангиздагиларнинг барчасига қимматбаҳо совғалар ҳадя этишни унутманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Ёлғонларга, хушомадларга учманг. Кунингиз шундоқ ҳам омадли кечиши кутилмоқда. Муҳаббатда ҳам оиласи йўқлар алданиб қолишлари эҳтимолга яқин. Шундай экан, ҳар кимнинг гапига лаққа тушишдан сақланинг. Тушдан кейин аввалги кунлари амалга оширилган ишлар учун мукофот пули олишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ҳамкасблардан бири билан хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Сафар ҳам сизга моддий рағбат ҳадя этади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

20 ноябрда тадбиркорлар барча муҳим келишувлар ва учрашувлардан воз кечсинлар. Бугун сизнинг руҳий ҳолатингиз қониқарли даражада эмас. Рўзғор, оила юмушлари, муаммоларини биринчи ўринга қўйинг-да, уларни қисқа фурсатда аъло даражада бартараф этиш пайида бўлинг. Кимлардир бош ва оёқ оғриғидан безовталаниши мумкин. овқатланишга алоҳида эътибор беринг. Режимни бузманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc