Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 21 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳар қандай ишни бажаришда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблар ҳаракатига зимдан назар солинг. Шунда ишларингиз бароридан келади ва янги тажриба тўплайсиз. Кимлардир ўзингизга ёқмай кетаётган бўлса, улар билан мулоқот қилишни тўхтатинг. Уйдаги майда-чуйда муаммоларни бартараф этиш, муҳим ҳужжатларни кўздан ўтказиб чиқиш муваффақиятли кечади. Кечқурун бир талай ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

21 ноябр куни ташвиш-у, хавотирлар оғушида бўлишингиз мумкин. Ишларнинг баъзиларини тугатишга улгурасиз, баъзиларини эртанги кун учун қолдиришга мажбур бўласиз. Шахсий ҳаётда ёши улуғ яқинларингизнинг насиҳатлари, маслаҳатларини инкор этманг. Иш жойингиздаги раҳбарлар билан маошингиз ошиши ва янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масаласида маслаҳатлашишингиз керак бўлади. Акс ҳолда яқин орада бугунгидек қулай имконият топа олмайсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ҳар бир эшитганингиз, кўрганингизни ҳисобга олинг. Бугун молиявий муаммоларингиз ҳар қачонгидан енгилроқ ва муваффақиятлироқ бартараф этилади. Муҳаббатда жуда эҳтиёткор бўлишингиз лозим. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ҳақида ҳақиқатдан узоқ хабар эшитишингиз мумкин. Шу ерда эҳтиёткорлик зарур бўлади. Дуч келганга ишониб суюклингиз билан муносабатларни ёмонлаштиришингиз нотўғри бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

21 ноябрда узоқ ўйланмасдан, фавқулодда қарорлар чиқаришингиз лозим. Чунки бугун кутилмаган ҳодисалар марказида бўласиз. Олдинги муаммоларни ким келтириб чиқарган бўлса, ўша билан бирга бартараф этишга киришинг. У яқин қариндошингиз бўлса ҳам аяб ўтирманг. Шахсий бизнеси борлар ва реклама бизнеси билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун тадбиркорлар янги шартномалар ва муҳим ҳужжатларга имзо қўймасликлари керак. Бугунги кун муваффақиятсизлик келтиради. Агар олис сафарга чиқишингиз зарур бўлса, олдиндан режалаштиринг, барча плюс-минусларни ўрганиб чиқинг. Кечқурун яқин дўстлар даврасида дам оласиз, кўнгилхушлик қиласиз. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди. Фақат овқатланишда режимга қатъий амал қилсангиз бас.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

21 ноябр куни асабларингиз максимум даражага қадар бузилиши кутилмоқда. Бунга асабга тегувчилар билан мулоқотар, жуфтингиз билан тўсатдан пайдо бўладиган келишмовчиликлар ва молиявий қийинчиликлар сабаб бўлиши мумкин. Бу сиз учун Яратганнинг яна бир синови. Агар синовдан муваффақиятли ўта олсангиз, келажагингиз албатта ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Миянгизга ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар қуйилиб келиши кутилади. Лекин уларни олдин яхшилаб чиғириқдан ўтказинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Молиявий масалада пайдо бўладиган хатоликларни тузатиш билан шуғулланинг. Гарчи хатоликлар сиз тарафингиздан йўл қўйилмаган бўлса-да, улардан тўғри хулосалар чиқаришга ҳаракат қилинг. Қайсарлик, принципиаллик каби иллатларни четга суринг. Улар яшашингизга жиддий халал беради. Шахсий ҳаётда қариндошлар ёрдамига суянинг. Соғлиғингизни асранг. Керак бўлса, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

21 ноябрда ишингиз билан боғлиқ янги таклифлар келиб тушади. Улар қўшимча даромад келтирувчи юмушлар бўлиши мумкин. Рози бўлаверинг. Моддий аҳволингизни яхшилашда тўсиқларга дуч келасиз. Аммо ортга чекинманг. Курашинг ва ниҳоят ғолиб бўлинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Бахтингизни берсин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз қувончли лаҳзалар билан бошланади. Муаммоларингиз ўз-ўзидан ижобий ҳал бўла бошлаганини кўрасиз-у, илҳомлана бошлайсиз. Тўлқинланиб кетасиз. Бу вужудингизга бир олам гармония сингишини таъминлайди. Куннинг иккинчи ярмида ёлғизлар бўлғуси жуфтини учратишлари мумкин. Бунинг учун дўстлар билан дам олишдан, тасодифий танишувлар ва интернет орқали ёзишмалардан воз кечиб қўймаслигингиз зарур.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

21 ноябр куни миянгизда пайдо бўладиган ғояларни ҳаётга муваффақиятли тадбиқ эта оласиз. Муҳаббатда камтарроқ бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг кўнглини оғритадиган гап айтиб қўйманг. Иллюзиядан қочинг. Дўстлар билан қизғин суҳбатлар сизни кечки пайт кутиб туради. Шунинг натижасида кайфиятингиз кўтарилади. Айримлар кечқурун ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин. Баъзи дўстларимиз кечқурун меҳмон кутишга тайёр турсинлар. Кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши эҳтимолга яқин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Ишингиз ва мавқеингиз ошиши билан боғлиқ азалий орзуларингиз бугун ҳақиқатга айланиши мумкин. Орзулар сари олиб борадиган йўл ўнқир-чўнқирлардан иборат бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар юзага келилши кутилади. Оила қурмаганлар янги танишувларни бошдан кечиради. Агар қатъиятли бўлсангиз, кечгача барча эзгу мақсадларга албатта етасиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

21 ноябрда ҳазил-мутойибага мойил бўла олсангиз, ҳар қандай жиддий тўсиқни енгиб ўтасиз. Шокка тушириши мумкин бўлган ҳодисалар, вазиятларга дуч келсангиз ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Зерикарли туюлган ишларни бажаришда тезликни оширинг. Тезроқ қутуласиз. Жуфтингиз сиздан адолат, тўғрисўзлилик, садоқат кутади. Уларни ҳадя эта оласиз. Бардамликдан воз кечманг!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc