Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 22 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз унумли кечади. Аммо хавотирли лаҳзаларга бой бўлади. Агар шу лаҳзалардан муваффақиятли ўта олсангиз, даромад ҳам, ҳурмат ҳам сизники бўлади. Янги ишларни бошлаш арафасида бўлсангиз, ўзингизга кўпроқ ишонишингиз керак. Молиявий масалада харажатларни тўхтатинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

22 ноябрда бир нарсани яхши билишингиз керак. Дунёнинг жами пулини ишлаб топиб бўлмайди. Фақат тақдир насиб қилганинигина қўлга кирита оласиз. Кун давомида қариндошларингиз билан ўзаро муносабатларда муаммолар юзага келиши мумкин. Агар сиз ҳеч кимнинг кўнглини ранжитадиган гап айтмасангиз, бу жанжал ўз жойида қолади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Овқатланиш режимига амал қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Иш жойингизда ҳамкасблар ва раҳбарлар билан пайдо бўладиган жанжалли лаҳзалардан нари бўлишга ҳаракат қилинг. Йўқса, бошингизга дунёнинг жами маломатлари ёғилиши мумкин. Ўзингизга бўлган юксак ишонч иш бажаришингизда жуда қўл келади. Муҳаббатда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бу масалада ҳам ўзингизга ишонган ҳолда олдинга интилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун тақдирдошингиз билан очиқчасига гаплашиб олиш имкони туғилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

22 ноябр куни шубҳалар қалбингизни забт эта бошлаши мумкин. Шундан сақланинг. Кайфиятингиз ўта тушкун ҳолатда бўлса, ишга бормаганингиз маъқул. Шунда кўнгилсизликлардан нари бўласиз. Молиявий аҳволингиз яхши кечмаслиги кутилади. Фирибгарлар қармоғига тушиб қолишдан сақланинг. Улар сизни чув тушириб кетиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон бўлса, велосипед сайрига эътибор қаратинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун муваффақиятларга бир уринишда эриша олмайсиз. Уларга эришиш учун ўнлаб тўсиқларни енгиб ўтишингиз керак. Бир одам сизга маънавий жиҳатдан кучли таъсир ўтказиши мумкин. У сизга яхшилик тилайди. Маслаҳатларига қулоқ тутинг. Агар шундай йўл тутсангиз, нафақат бугун, балки қолган кунлари ҳам ҳадеганда қоқилавермайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

22 ноябрда барчанинг диққат марказида бўлишингиз эҳтимоли бор. Нафқаат диққат марказида бўласиз, балки одамлар қаршисида қайсидир мажлис баҳона сўзга чиқишингиз ҳам мумкин. Моддий аҳволингиз бугун аъло даражада бўлмаслиги эҳтимолга яқин. Харажатларга зеб бериб юборманг. Кечқурун паризод буржи остида туғилган аёллар ва қизларга кимдир янги кийим совға қилиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактикани унутиб қўймасинлар.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Иш ва шахсий ҳаёт масаласида тузган режаларингизни бировларга зинҳор ошкор эта кўрманг. Оилада фақат етакчилик учун интилинг. Бу сизга ҳам, оилангиздагиларга ҳам фақат фойда келтиради. Жамиятда ўз ўрнига эга бўлган бир одам сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши мумкин. Кечки пайт фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу сафар сизга молиявий наф келтирмайди.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

22 ноябр куни дуч келган одамга кўнглингизни очаверишдан тийилинг. Бу ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга фақат кўнгилсизлик ҳадя этади. Ундан кўра сизга кўпроқ ишонадиганлар билан ҳамфикр, ҳамсуҳбат бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сизга жуфтингиз ва оила аъзоларингиз моддий жиҳатдан кўмак беришга шайланишган. Кечқурун миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб ғоя қуйилиб келиши мумкин. Дарров дафтарнинг бир четига ёзиб қўйинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ кўп гапирмай, кўп ишлаш қоидаларига қатъий амал қилинг. Сирларингизни ўзингизда ушланг. Куннинг иккинчи ярмида ёлғиз қолиш ва яқин келажак ҳақида фикр юритиб олиш учун қулай имконият туғилади. Шу баҳонада чин кўнгилдан дам олишга ҳам эришасиз. Муҳаббатда сизни мамнун этадиган ҳодисалар кўзга ташланмайди. Кечқурун сафарга отланишингиз мумкин. У сизга моддий тўкинлик ҳадя этади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

22 ноябрда ҳамкасблар ва дўстлар билан ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратинг. Иложи борича мулойим бўлинг. Ютқазмайсиз. Йўлингизда майда бўлса-да кўнгилсизликлар учрайди, бардамликни қўлдан берманг. Тадбиркорлар бугун фойдали шартномаларга имзо чекишлари мумкин. Бу ҳолат сизга истаганингиздан ҳам кўпроқ оптимизм бахшида этади. Сиз ҳаётни, ёруғ оламни қалбан чуқур ҳис эта оласиз. Кечқурун ҳаммомга чиқиб келиш саломатлик учун фойдали кечади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қалбан пок, одамохунлигингизни барчага кўз-кўз қилсангиз ярашади. Бу ишингиз сизга ҳар жиҳатдан яхшилик келтиради. Дўстларингиз сони кўпаяди. Оила қурмаганлар муҳаббатда вақтинчалик романтикани деб танлаганини унутиб қўймасликлари зарур. Ундан кўра молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳақида бош қотиринг. Бу бугунги кунингиз учун энг муҳим масала ҳисобланади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

22 ноябр куни нафақат тадбиркорлар, балки бошқа соҳа вакиллари ҳам ҳамкорлар, ҳамкасблар билан юзага келадиган жанжалли вазиятларни худонинг каромати туфайлигина четлаб ўтишади. Оиладагиларга нисбатан ҳам қўпол муносабатда бўлманг. Жанжал кучаяди. Кечқурун кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Шунинг учун ёлғиз қолинг ва шу кўйи дам олинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc