Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 23 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз турли-туман ташвишли лаҳзалардан иборат бўлади. Янги ишлар, учрашувларни бошдан кечирасиз. Буларнинг барчаси келажакда мавқеингиз ошиши учун хизмат қилади. Аммо югур-югур экан деб бор кучингиздан айрилиб ўтирманг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади. Дам олиш, севимли хоббингиз билан шуғулланиш учун ҳам албатта вақт топинг. Тадбиркорларни куннинг иккинчи ярмида янги шартномаларга имзо қўйиш амали кутиб туради.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

23 ноябрда молиявий масалада ва оилавий ҳаётда муваффақиятлар қозонасиз. Айрим йирик ишларни вақтинча четга суриб, майда бўлса-да, муҳим ҳисобланган ишларни амалга оширинг. Қандай вазиятга тушиб қолишингиздан қатъи назар хотиржамликни қўлдан бой берманг. Кечқурун ўзингиз учун ҳурматли ва қадрдон дўстлар билан учрашиб, ширин суҳбатлар қурасиз. Айримларни таниш-билишлар меҳмонга таклиф қилиши ҳам мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Куннинг биринчи қисмида қандайдир йирик лойиҳани ҳаётга тадбиқ эта бошлашингиз кутилмоқда. Раҳбарларингиз бу лойиҳа раҳбарлигини сизга ишониб топширишлари мумкин. Муносабатларга путур етказиб қўймасангиз, муҳаббатда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Лекин сафарда ўзингизга яқин бир инсонни ҳамроҳ қилиб олинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

23 ноябр куни кимлардир янги касб ёки иш эгасига айланади. Бунинг учун сизда куч ҳам, имконият ҳам етиб ортади. Муҳаббатда тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Шунда қоқилмайсиз. Оила қурмаганлар, айниқса, жуда эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Туйғуларингизни жиловда ушлашга ҳаракат қилинг. Улар сизга панд бериб қўйиши мумкин. Саломатликни тиклашга қаратилган ҳар қандай ҳаракат ва амаллар муваффақиятли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Оламга, атрофдагиларга оптимист назари билан боқинг. Кўнгилсизликлар, йўқотишлар ортда қолган. Шунинг учун ҳам сира иккиланмасдан иш бошлайверинг. Чин кўнгил билан бажарилган ишлар сизга кечга қадар ҳам ҳаловат, ҳам даромад келтиради. Рўзғорда ҳам ташвиш йиғилиб қолган. Уларни эртанги кун учун қолдирманг. Сизнинг фаоллигингизга ҳатто қариндошлар билан ўзаро муносабатлар ҳам боғлиқ бўлиб турибди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

23 ноябрда жамоангизда энг ҳурматли ходимга айланасиз. Бунга бажарган ишларингиз сифати, тезкорлигингиз, очиқ кўнгил эгасилигингиз сабаб бўлади. Олқишларни қабул қилиб олишдан сира чарчаманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда дўстларингиз яқиндан ёрдам беради. Ахир, сиз ҳам вақти келганда, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмак бергансиз. Асабларни эҳтиёт қилинг. Уларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Истакларингиз, орзуларингиз бисёр. Бироқ «олтин балиқ» ҳозирча қўлингизга тушмоқчи эмас. Шунинг учун сергаклик билан, орқа-олдингизга қараган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг. Иш жойингизда раҳбарларнинг назаридаги ягона ходимга айланишингиз кутилмоқда. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Шахсий автомобилингизда сафарга чиқмоқчи бўлсангиз, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингизни эҳтиётланг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

23 ноябрда сирларингизни дуч келган одамга гуллаб қўяверишдан сақланинг. Ишингиз орқага кетиб қолиши мумкин. Молиявий масалада ҳам муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Шу сабабли катмонингизда борини эҳтиётлаб ишлатинг. Шубҳасиз, бунинг ҳам ўз ечими йўқ эмас. Вазиятга қарши туриб қолмасангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Тўғри йўлдан, пок ният билан боринг. Албатта бахт, саодат манзилига етасиз. Овқатланишда меъёрни билинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Иш жойингизда арзимас сабаблар билан ҳурматингиз, обрўйингизга путур етиш хавфи сезилмоқда. Агар мақсадингиз йўлида ҳамкасблар юзига оёқ қўядиган бўлсангиз, албатта кўнгилсизликларга дуч келасиз. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Сизга ёрдам беришни хоҳлайдиганлар кўп. Фақат улар билан хабарлашиб, вазиятни тўғри тушунтира олсангиз бас. Бугун спорт билан шуғулланиш, танани чиниқтиришга йўналтирилган амаллар, овқатланиш рационига янгиликлар киритиш муваффақиятли кечади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

23 ноябр куни бир дақиқа ҳам ишсиз қолиб кетманг. Акс ҳолда кўзланган ниятларга етишингиз амри маҳол бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Оила қуришга улгурмаганлар иш жойида ажойиб инсон билан романтик муносабатларга киришишингиз кутилади. Бу соҳада қалбингиз амригагина бўйсунинг. Ўзгаларнинг маслаҳатига учиб қўйманг. Умуман, бу сирни бошқаларга ошкор этмаганингиз маъқул. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Куннинг биринчи ярмида қизиқарли ва муҳим шахслар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилмоқда. Шу билан бирга янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шунинг баҳонасида жуда муҳим бир хабарни эшитасиз ва хабар яқин келажакда сизнинг фойдангизга ишлай бошлайди. Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида эътиборсизлик қилиб қўйманг. Кечқурун фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Бу сафар ишингиз билан боғлиқ ва ҳурматингиз ошиши учун хизмат қилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

23 ноябр куни ҳатто майда-чуйда, арзимас туюлган ишлар ҳам катта фойда келтириши мумкинлигини англаб етасиз. Шунинг учун уларни меҳр ва борлиғингизни бағишлаган ҳолда адо этишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда тузган режаларингиз осон ҳал бўлади. Рўзғордаги ташвишларни бартараф этиш масъулияти кўп вақтингизни ўғирлаши мумкин. Шу сабабли кечқурун дўстлар билан бўлиб ўтиши кўзда тутилган учрашувни бошқа кунга қолдиринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc