Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 24 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз оғир кечади. Аммо ортга чекинишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Интилиш ва сабр ёрдамидагина кўзланган мақсадларга етишасиз. Шахсий ҳаёт ва мавқени бир-бири билан аралаштириб юборманг. Уларнинг бири ғалаба сари етакламаётган бўлса ҳам воз кечишга шошилманг. Кечқурун ҳаётингизда жуда ёрқин бир ҳодиса юз беради. Бу дўстлар ва оила аъзоларингиз қаршисида ҳурмат-эътиборингизни оширади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

24 ноябрда муҳим ҳужжатларни ўта синчковлик билан кўздан ўтказинг. Уларга сиз имзо чекмаган бўлсангиз ҳам фарқ қилмайди. Эҳтиётлашда давом этинг. Ишхонада раҳбарлар билан жуда мулойим ва эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Айниқса, бугун сизнинг зиммангизга янги вазифалар қўйиладиган кун илиқ муносабат муҳим рол ўйнайди. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувга отланишади. Қолганлар эса саёҳат ва табиат қўйнида дам олиш кабиларни бошдан ўтказишлари мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Руҳий жиҳатдан кунингиз оғир кечиши кутилади. Биргина ўйламасдан айтилган гап қариндошлар билан орангиздаги муносабатларни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳаракатлар содир этишда ўз тактикангизга содиқ қолинг. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келиши мумкин. Бундан ташқари, хусусий мулк масаласини ҳал этишингиз эҳтимоли бор.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

24 ноябр куни яқин ўтмишда якунланмай қолган ишларга қайта қўл урасиз. Улар майда ишми, каттакон молиявий муаммоми, барибир ҳал этишингиз шарт. Бусиз олдинга интилишда муваффақиятларга эриша олмайсиз. Бировлардан қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай, эгаларига қайтаринг. Банклардан йирик миқдорда кредит олманг. Инқирозга юз тутасиз. Саломатлигингизни яхши ҳолатда сақлаш учун оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун ўзингизга ҳаддан зиёд зеб беришдан тийилинг. Бу нарса оилангиздагилар билан орангизда жанжал келтириб чиқариши мумкин. Уйда жиддий ўзгаришлар ясашни ёки капитал таъмир ишлари бошлашни истасангиз, қондошлар билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутинг. Рўзғор учун қилинадиган харидларни эртанги кун учун қолдирманг. Бугун романтик учрашувлар, танишувлар, сафар ва табиат қўйнида дам олиш муваффақиятли ҳамда ёқимли кечади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

24 ноябрда жамоангиздаги позициянгизни мустаҳкамлаш ҳаракатида елиб югурасиз. Бу ўз натижасиини беради албатта. Кўпчилик ҳамкасблар сизга ва сизнинг профессионаллик хусусиятингизга юқори баҳо беради. Лекин муҳаббатда оиласизлар ҳамфикр қидириб овора бўлмасинлар. Бу масалада ёлғиз ўзингиз ҳаракат қилишингиз ва жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишингиз лозим бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун ҳар қандай ишни бажаришда эътиборли бўлишингиз тавсия қилинади. Бундан ташқари, қариндошлар билан орангиздаги муносабатлар бузилмаслиги учун ҳаракат қилинг. Яқиндагина ҳайдовчилик гувоҳномаси олган бўлсангиз, серқатнов йўлларда автомобилни эҳтиёт бўлиб ҳайданг. Жаримага тушиш-ку, майли, чидаса бўлади. Ҳалокатга учрашингиздан худо асрасин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

24 ноябр куни ақлий меҳнат кишилари ва ижодкорларга омад кулиб боқиши кутилмоқда. Шундай экан, жисмонан зўриқишлардан қочиб, тафаккурни ишга солсангиз бас, эзгу ниятларга худонинг ўзи етказади. Янги лойиҳаларни ҳаётга йўллаш арафасида бўлсангиз, фаолликни оширинг. Раҳбариятга кириб шахсан ўзингиз бу ҳақда хабар беринг. Кечқурун айрим дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Овқатланишда зийраклик саломатлигингиз гарови эканини унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Иш жойингизда омад сизга кулиб боқиши кутилмоқда. Бунга жуда қисқа фурсатда эришасиз. Фақат сизга ёрдам берадиганларга нисбатан адолатли ва мулойим муносабатда бўлинг. Кимки ўз ҳаракатларини олдиндан режалаштирган бўлса, уларни ҳам омад қучиши тайин. Кун давомида ҳаёт ва келгуси режаларда ҳамфикр бўла олувчи инсонлар билан танишасиз. Бу ҳам фақат яхшиликка. Кечки пайт жодугар ва фириб усталаридан нарироқ юринг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

24 ноябрда баъзилар хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетишлари мумкин. Бу сафар давомида фаолиятингиз йўналишини кескин ўзгартиришни истаб қоласиз. Бу савдоми, ё санъат соҳасими, ҳозирча номаълум. Аммо қарорингиз келгусида албатта ўз мевасини беради. Куннинг иккинчи ярмида сурункали жигар ва ичак хасталиклари қўзғалиши мумкин. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Ишлаш учун кучингиз етарли, мулоқот ва муносабатлар юритиш учун руҳий аҳволингиз аъло даражада бўлади. Сизнинг истакларингизга қарши ҳодисалар юз бермайди. Бу сизга оптимизм ва бир олам қувонч бахш этади. Тижорат соҳасида ишлайдиган дўстингиз куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилиши мумкин. Кечқурун ўзингизга, ташқи кўринишингизни тартибга келтириш ва яқинларингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

24 ноябр куни жисмоний ва руҳий зўриқишларни сезиларли даражада камайтиришингиз талаб этилади. Акс ҳолда хасталик хавф солиши мумкин. Кун бўйи фақат фойда келтириши мумкин бўлган ишларни бажаринг. Истак ва орзуларни ҳақиқатга айлантириш учун кўпроқ ахборот тўплашингиз керак бўлади. Муҳаббатда эришган ютуқларингизни дуч келганга гуллаб қўйманг, кўз тегади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc