Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 25 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш бажаришда нафақат сифатга, балки тезликка ҳам эътибор қаратинг. Бугун зиммангизда бир талай мажбуриятлар кўндаланг турибди. Муаммоларни ҳал этишда тафаккурга суянинг. Молиявий масалада ўзига хос усул танлаган ҳолда иш тутинг. Шахсий ҳаётда қадимий анъана ва урф-одатларга албатта амал қилишингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Айримларнинг бугун ухлаб кўрадиган туши ўнгидан келиши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

25 ноябрда тақдирдан неки кутган бўлсангиз, барчасига эгалик қилишингиз учун имконият бор. Бугунги кун муҳаббатда ҳам сизга бир-биридан ёқимли, кутилмаган совғаларни ҳадя этади. Ўзингиздаги энг яхши хусусиятларни атрофдагилар билан ҳам баҳам кўринг. Кечқурун миянгизга ишингиз билан боғлиқ ажойиб ғоя қуйилиб келиши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эгизаклар буржи остида туғилганларга бугунги кун профессионал касби билан боғлиқ юмушларни адо этиш учун қулай кечади. Ишларни жуда катта тезликда бажаришингиз керак. Шахсий ҳаётда аразлар, келишмовчиликлар, қайсарликларни четга суриб қўйинг. Бу нарса энг яқин инсонлардан айрилиб қолишингизни таъминлайди холос. Кечқурун овқатланишда сергакликни қўлдан бой берманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

25 ноябр куни ишларни ўта хотиржамликда адо этишга ҳаракат қилинг. Иш оғир бўлса ҳам чўчиманг. Худонинг ўзи сизга куч-қувват, бардошни ҳадя этади. Ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ мутахассисларга ёрдам сўраб мурожаат этсангиз ҳам уят ҳисобланмайди. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз лозим бўлади. Бу муаммони ижобий ҳал этишда сизга интернет яқиндан ёрдам бера олади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз бахтли лаҳзалар ва гармонияга бой бўлиши кутилмоқда. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни беҳуда севмаслигингизга унинг сизга бўлган чексиз садоқати ва ҳурматини кўргач, яна бир карра амин бўласиз. Яратганга шукр. Ишхонадаги раҳбарларга дам олиш куни бўлишига қарамай, маошингиз оширилишини сўраб мурожаат этсангиз бўлади. Хавотирли лаҳзалардан сизни яқин дўстингиз халос этади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

25 ноябрда энг оғир ва мураккаб вазифаларни бажаришингизга тўғри келади. Лекин атрофдагилардан ёрдам кутманг ва талаб ҳам қилманг. Агар мушкулотларга сабр қила олсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Эшитган ҳар бир янгиликни чуқур таҳлил қилинг. Куннинг иккинчи ярмида фириб ва алдовларга дуч келишингиз мумкин. Кечқурун сизни кутилмаган совғалар кутиб туради.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Атрофдагиларга эрталабданоқ фақат ўзингиздаги ҳавас қилса арзирли хусусиятарни намойиш этинг. Барчага мулойим муносабатда бўлинг. Шунда ҳали ўзингизга ҳам маълум бўлмаган янги қирраларингиз кашф қилинади. Моддий аҳволингизни яхшилаб олиш учун бугунги кун қулай кечади. Кечки пайт шамоллаш ёки ангинадан безовта бўла бошлашингиз мумкин. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафар сизга албатта муваффақият келтиради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

25 ноябр куни сизга моддий наф келтирадиган иш таклиф этишлари кутилади. Демак, шахсий ишларингизни бошқа кунга қолдириб туришингиз лозим бўлади. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида орзусидаги инсонни учратиб танишишлари мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, хонангизда ўтириб қолманг. Тез кўчага чиқиб бахтингизни қидиринг. Омадингизни берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Иш бажаришда бугун тезлик биринчи ўринда туриши керак. Агар шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, бугун ҳеч нарсага пул тикманг. Йўқотишга юз тутасиз. Рақогбатчилар сергак турибди. Сиз ҳали улар билан курашишга тайёр эмассиз. Саломатликка келсак, иммунитетингиз масаласида муаммо бор. Витаминга бой мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг. Керагидан кўпроқ дам олишингиз керак.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

25 ноябр куни тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади. Бирор ишни қойиллатишингизга кўзингиз етмаса, уни четга суриб қўяверинг. Муҳаббатда эса қайсарликлар ва ҳаддан зиёд ўзига ишонишлар ўтмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатга путур етиши мумкин. Кечқурун кутилмаган ёқдан қўлингизга пул келиб тушиши кутилмоқда.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун ижодкорлар машҳурликнинг энг юксак чўққисини забт этишлари учун етарлича имконият туғилади. Қолганлар эса анчадан бери ўз ечимини топа олмаётган муаммоларни ниҳоят бартараф этишади. Шундай экан, хурсанд бўлишга ҳақлисиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ўзига тўқ танишлар кўмаги зарур бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи остида таваллуд топганлар 25 ноябрда иш темпини назоратда тутишлари зарур. Ҳасадгўйлар ич-этини еб битиришлари учун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тараққиётнинг янги йўлларини қидиринг. Реклама бизнеси билан шуғулланувчилар куннинг иккинчи ярмида фавқулодда сафарга отланишлари мумкин. Муҳаббатда сирлиликдан қочинг. Тақдирдошингизнинг қадрига етинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc