Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 26 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун эрталабдан ғазабни меҳр ва шафқатга алмаштиринг. Шунда бажарадиган ишларингиз бароридан келади. Тафаккур билан йўл тутиш айниқса молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда керак бўлади. Муҳаббатда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши мумкин. Бу оила қурмаганларга тегишли. Оилалилар эса жуфтини ҳадеганда танқид остига олаверишмаса, биргаликдаги ҳаёт янада тотли кечган бўларди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 ноябрда содир этадиган ҳаракатларингиз атрофдагиларга зиён етказиб қўймасин. Шу йўлда сергаклик билан олға юринг. Хатоларингизни инкор этишдан тийилинг. Бу дунёда ҳеч ким хатолардан холи эмас. Ҳамкасбларингиз танқид қилишса ҳам ранжиманг. Танқид омаднинг калити эканини унутманг. Шахсий ҳаётда баъзи хафагарчиликларни бошдан кечиришингиз мумкин. Саломатлигингизни биринчи ўринга қўйган ҳолда иш тутинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун энг аввало принципларингизни назорат остига олишингиз тавсия этилади. Шу нарса дўстлар ва ҳамкасблар билан муносабатларга салбий таъсир ўтказади. Керак бўлса, қисқа муддатга принциплардан воз кеча туринг. Муҳаббатда зиқналик ва асабийликни нари суринг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эса фаоллик ҳамда меҳнатсеварлик талаб қилинади.. Кечқурун оила даврасида дам олиш ёқимли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 ноябр куни ғийбатлар, миш-мишларга камроқ эътибор қаратган ҳолда иш тутинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда иродангизга суянинг. Агар у кучсизлана бошлаганини сезсангиз, руҳан бардам бўлишга ҳаракат қилинг. Бугун ёши улуғ, хаста қондошлар ҳолидан хабар олиш, дўстлар билан қўнғироқлашиш ва ёрқин учрашувлар хайрли кечади. Ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир янгилик, ижобий ўзгариш албатта сизга омад ҳадя этади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз ёқимли кечади. Ҳар қандай вазиятни ўз назоратингизга олишингиз учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Бу вужудингизни қўшимча оптимизм билан тўлдиради. Кун мобайнида оила аъзоларингиз билан биргаликда табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Ёғли овқатлар, углеводларни камроқ истеъмол қилинг. Овқатланиш рационингизда кўкатлар ва сабзавотлар миқдорини кўпайтириш пайида бўлинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 ноябрда мўмай даромад келтирувчи иш таклиф қилишлари мумкин. Дарров рози бўлинг. Иш қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар уддалай оласиз. Фақат бу таклифни ўзингиз ёки дўстлар ёрдамида яхшилаб текшириб кўринг. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар ҳақида унутиб қўйманг. Кўчага чиқсангиз, ҳавонинг қандай ҳолатдалигини ҳисобга олинг. Шунга қараб кийининг. Кечқурун аллаким қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Режадаги ишларни сира шошилмасдан, хотиржамликда адо этишга ҳаракат қилинг. Ҳаво совуқ бўлса ҳам кўпроқ пиёда юринг, тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг. Башарти саломатлигингизда муаммолар бўлса, бу сайр сизга жуда катта фойда беради. Молиявий масалада дўппини осмонга отаверинг. Пул ҳосили мўл бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, дарҳол ёқимли харидлар қилиш учун дўконга йўл олсангиз ҳам ярашади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 ноябр куни чаён буржи вакилларида фаоллик кучайгани кўзга ташланади. Шу нарса ҳамкасблар орасидаги обрўйингизни яна бир поғона юқорига кўтариб қўйиши мумкин. Чарчоқни ҳис этишингиз билан дарҳол барча ишларни йиғиштириб, дам олишга эътибор қаратинг. Кечки пайт спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг. Эмоциянгизни назоратда ушланг. Айниқса, қариндошлар билан мулоқотда у жуда муҳим аҳамиятга эга.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталабданоқ профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда янги лойиҳаларга қўл урасиз. Ўзингизга қолса, ҳамма ишни бирданига бажариб ташлагингиз келади. Аммо бунинг иложи йўқ. Тегирмон навбати билан деганларидек, кетма-кетлик ҳукм суради. Тежамкорлик моддий аҳволингизни яхшилаш жараёнида керак бўлади. Мабодо яқин келажакда саёҳатга отланишни мўлжаллаган бўлсангиз, пул йиғишингиз керак. Кечқурун яқин дўстларингиз сизга ёқимли хабар етказишлари мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

26 ноябрда барчанинг диққат-эътиборида бўлишингиз кутилади. Қаршингизда кўндаланг бўлган ҳар қандай вазиятни ўзингизга бўйсундира оласиз. Шу сабабли ҳамкасблар олдинма-кетин сиздан маслаҳат олиш учун йўрғалашлари мумкин. Моддий аҳволингиз ҳам бошқаларникидан ёмон бўлмайди. Дам олишни мўлжаллаганлар бугундан қолдирмаганлари маъқул. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Атрофдагиларга яхшилаб қулоқ тутинг. Уларнинг фикрларини ўрганинг. Шунга қараб хулосалар ясанг. Фақат сиздагина хоҳиш, орзу-умид бор эмаслигини, бу барчанинг армони эканини тан олинг. Ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириш учун тақдир ҳукмига қарши бора кўрманг. Кечқурун оила, фарзандлар, рўзғор муаммолари билан банд бўласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 ноябр куни ижодкорларнинг иши бароридан келади. Ишлар нафақат бароридан келади, балки сизга руҳ ва аъло кайфият бағишлайди. Айрим жабҳаларда режаларингиз иш бермаётган бўлса, ранжиманг. Ҳар доим ҳам одамнинг айтгани бўлавермайди. Ҳаммасининг ўз вақт-соати бор. Ҳар бир ишда ташкилотчи бўлинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган машқларни бажаринг, амалларни адо этинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc