Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 27 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

27 ноябрда сиз буткул янги танишлар орасида бўлиб, ажойиб ғоялар муаллифига айланишингиз мумкин. Бу ғояларни қанча тез ва қойилмақом тарзда ҳаётга йўллай олсангиз, даромадингиз шунча кўп бўлади. Лекин қобилиятингизни дуч келганга гапириб мақтанишдан тийилинг. Ёмоннинг кўзи ҳатто филни ағдаришини унутманг. Кун давомида фақат интуициянгизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Эрталабданоқ иш жойингизга ўзингиз учун шундай иш шароити яратингки, бу усуллар оптимал даражада бўлсин. Бугун мавқеингиз ортишини таъминлаш йўлида ҳаракатлар бошласангиз, ютқазмайсиз. Ишда, шахсий ҳаётда нафақат кучни, балки вақтни ҳам тежаб-тергаб сарф этинг. Молиявий муаммоларингиз бугун кўнгилдагидек ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, ёмон бўлмасди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

27 ноябр куни ҳар қандай вазиятда ҳис-туйғуларни жиловлашга эътибор қаратинг. Гарчи кимдир сизни жанжалга тортиш ҳаракатидалигини пайқасангиз ҳам, хотиржамликдан воз кечманг. Молиявий масалада баъзи кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Бошқаларнинг ҳожатини чиқаришга камроқ вақт ажратиб, ўз манфаатларингиз ҳақида қайғурсангиз, албатта пулингизга пул қўшилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Кўзланган эзгу мақсадлар сари секин, шошилмасдан, аммо ўзингизга тўлиқ ишонган ҳолда интилишингиз тавсия этилади. Яқиндан бери сиз билан ҳамкорликда иш юрита бошлаган одам бугун кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши мумкин. Совғани жуда хотиржамликда қабул қилинг. Сафар, тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларни имзолаш, рўзғор икир-чикирлари ҳақида оилангиздагилар билан бамаслаҳат иш тутинг. Кечқурун йога ва сузиш машқларини бажариш фойдали кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

27 ноябрда муҳим қарорлар чиқариш учун қулай имкониятлар юзага келади. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этшингизда худонинг ўзи мададкор бўлади. Лекин бу лойиҳалар то амалга ошмагунча ҳамкасбларга индамай туринг. Тадбиркорлар ҳар бир қилинажак ишни ҳамкорлар билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширишлари тўғрироқ бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оғир ҳазм бўладиган таомлар истеъмолидан тийилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Агар дўстлар сизга ҳар жабҳада яқиндан ёрдам бериш истагида бўлса, инкор этманг. Вазиятни тўғри баҳоланг ва ишни тўғри ташкил қилинг. Муҳаббатда бугун қайсарликлар ўтмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан дипломатларча муносабат юритишингизга тўғри келади. Оила қурмаганларни кечқурун романтик учрашув ва ёқимли лаҳзалар кутиб туради. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ҳар бир кунингиз учун шукр қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

27 ноябрда ҳамкасблар ва раҳбарлар қаршисида очиқ кўнгил билан иш бошланг. Улар янада қаттиқроқ ишонсин. Шунда ҳурматингиз ошади. Ишни астойдил тер тўкиб амалга оширсангиз, даромади ҳам шунга яраша бўлади. Кун мобайнида ҳасадгўйлар ва ғийбатчилардан нарироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда жанжаллар юзага келиши мумкин. Кечқурун айримлар сафарга отланади. Сафарингиз бехатар ва хайрли кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Иш жойингизда ҳамкасблар билан турли мавзуда баҳсларга киришишингиз кутилади. Аммо раҳбарлар билан асло баҳслаша кўрманг. Улар мисоли олов, яқинлашган одамни куйдирмай қўймайди. Тадбиркорлик билан боғлиқ, ҳуқуқий ва сиёсий лойиҳаларни ҳаётга йўллаш амали муваффақиятли кечади. Кечқурун даромадингиз фоизи билан қўлингизга келиб тушиши кутилмоқда. Омадингизни берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

27 ноябр куни фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда ишларни ташкил этинг. Бугун қалбингиз сизга ҳам дўст, ҳам маслаҳатгўй, ҳам тиргак вазифасини ўтайди. Сизнинг тажрибангиз ва билимингизга муҳтожларга албатта ёрдам қўлини чўзишингиз тавсия этилади. Бугун организмни жисмонан зўриқтиришдан, спорт билан шуғулланишдан тийилинг. Моддий аҳволингиз ёмон кечмайди. Тежамкорликка эътибор қарата олсангиз бас. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Барча жабҳаларда худди бўрондан олдин ҳукм сурадиган сукунат каби жимжитлик кузатилади. Ўзингизни худди кимсасиз, одам оёғи етмас оролда қолгандек ҳис этасиз. Лекин бу сизга зиён етказмайди. Аксинча дам оласиз, фикрлашга вақт бўлади. Шахсий ҳаётда ўзингизни қўлга олган ҳолда яқинларингиз билан илиқ муносабат юритинг. Кечқурун яқин дўстлардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

27 ноябрда эрталабдан бор куч ва имкониятларни бир нуқтага жамлаб, янги ишга қўл уришингиз лозим. Бугунги кун турли касбдаги одамлар билан фаол тиллашиш, турли жабҳаларда билим, малакани ошириш учун хайрли ва омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида қайсидир масалада боши берк кўчада қолишингиз мумкин. Бироқ кечқурун бу муаммо ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Баъзилар хизмат сафарига жўнаб кетиши эҳтимолга яқин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун қора терга тушиб ишлашингиз шарт эмас. Жисмоний аҳволингиз ҳам буни кўтара олмайди. Ундан кўра саломатликни тиклаш, дам олишга эътибор қаратинг. Иш қочиб кетмайди ва ҳеч қачон тугамайди. Романтик учрашувлар учун бугунги кун тўғри келмайди. Севимли хоббингиз билан шуғулланишда эса аксинча бугунги кун хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc