«Prologue» халқаро кинофестивали Тошкентда тантанали равишда очилди! (+Фото)

0

Бугун Ёшлар ижод саройида «Prologue» халқаро кинофестивали бошланди.

Янги ташкил этилган экспозиция ўзбек кинематографияси ривожланишининг 6 даври ҳақида ҳикоя қиладиган 70 та фотосуратдан иборат.

Кўргазмада 1925 йили “Шарқ юлдузи” кинофабрикаси номи билан фаолият бошлаган “Ўзбекфилм” киностудиясида суратга олинган илк ўзбек бадиий филмлари – “Ўлим минораси” (режиссёр Комил Ёрматов), “Иккинчи хотин”, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидан то 1960-йилларга қадар яратилган “Қасам” (илк ўзбек овозли филми), “Бой ила хизматчи”, 1960 – 1970-йилларда суратга олинган “Маҳаллада дув-дув гап”, “Тошкент – нон шаҳри”, 1970 – 1980-йилларда тасвирга туширилган “Шум бола”, “Еттинчи ўқ”, қайта қуриш даврининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган “Сиз кимсиз?”, “Келинлар қўзғолони”, қолаверса, мустақиллик йилларида яратилган “Ватан”, “Сабот” сингари кинофилмлар лавҳаларини кўриш мумкин.

27-30 ноябр кунлари ўтказиладиган IV «Prologue» халқаро кинофестивали Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш кинематографлар кенгаши ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here