Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 28 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингиз бароридан келиши кутилади. Улар шу қадар тез адо этиладики, вазиятни назорат қилишга-да улгурмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида бир хабар эшитасиз. Бу хабар сизнинг ҳаётга бўлган муносабатингизни ижобий тарафга ўзгартириб юбориши мумкин. Муҳаббатда эса аксинча майда кўнгилсизликларни бошдан кечирасиз. Бу асосан оила қурмаганларга тегишли бўлиб, кимдир учрашувга кечикиши мумкин. Шу нарса орангиздаги муносабатларни совуқлаштириши эҳтимолга яқин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

28 ноябрда атрофдагиларга ҳам жисмоний меҳнат масаласида ёрдам беришингизга тўғри келади. Айримларга маслаҳатлар берасиз. Бу маслаҳатларингиз одамларни албатта мамнун этади. Уй ва мол-мулк билан боғлиқ муаммолар муваффақиятли бартараф этилади. Агар шахсий автомобилингиз бўлса-ю, таъмирга муҳтож бўлса, олдиндан режалаштирилган сафарни бошқа кунга қолдиришингиз зарур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрталабдан энг жиддий ва бош оғриғи кўп муаммоларни ҳал этишга қаракат қилинг. Агар шу ишларни тез фурсатда ва сифатли адо эта олсангиз, иш жойингизда мавқеингиз ортиши яқинлашган бўларди. Шахсий ҳаётингизда жанжалли вазиятлар юзага келиши мумкин. Бу қариндошлар ва сизнинг орангиздаги муносабатларга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Юқори лавозимли шахслар билан суҳбатлашишга тўғри келса, мақтанишдан ва ҳазил-мутойибадан қочинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

28 ноябр куни ўзингизга бўлган ишонч ва вужудингиздаги куч етарлидан ҳам кўпроқ бўлади. Шунинг ёрдамида мушкулотларни, жиддий тўсиқларни осонлик билан енгиб ўтасиз. Молиявий масалада аҳволингиз жуда яхши кечади. Лекин бу пулларни рўзғорингиз учун ускуналар сотиб олишга сарфлашингиз керак бўлади. Бугун иммунитетни кўтаришга бағишланган амаллар хайрли кечади. Агар шамоллаш ва гриппдан безовта бўлсангиз, албатта врачга мурожаат этинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун даромад оладиган кунингиз. Арзимас ишлар ҳам сизга мўмай даромад келтира бошлайди. Худо бераман деса ўзига осон-да. Шунинг баҳонасида рўзғорбоп жиҳозлар харид қилиш имконига эга бўласиз. Сиз билан ҳеч қачон ҳамфикр бўла олмайдиганларнинг бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кун давомида неки ишга қўл урманг, тафаккурга суянинг. У сизни фақат ғалаба сари етаклайди. Саломатлигингизни жуда-жуда эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

28 ноябр сизнинг кунингиз. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар ва ғоялар ўз мевасини бера бошлайди. Раҳбарлар энг масъулиятли ишларни фақат зиммангизга юклашади. Бу ҳам фақат яхшиликка. Шу вазифаларгина сизни балолардан асрайди. Оилавий ҳаётингиз назарингизда зерикарлидек туюлаётган бўлса, жуфтингизга бўлган муносабатларни яхши тарафга ўзгартиринг. Қувноқроқ, ташаббускорроқ бўлинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз шошилишлардан иборат бўлади. Шошқинлик таъсирида кўплаб муаммоларни ижобий ҳал этишга улгурасиз. Лекин шахсий ҳаётингизда кўнгилхираликлар юзага келади. Яқинларингиз сиздан норози. Улар билан алоҳида гаплашиб, муаммони тинчлик ва хотиржамлик ёрдамида бартараф этинг. Жанжал рўзғордаги баракани қочиради. Асабни асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

28 ноябр куни айримлар хизмат сафари билан хорижга жўнаб кетиши мумкин. Бу мавқеингиз ўсишининг дебочаси. Аммо сафар сизга молиявий тўкинлик ҳадя этмайди. Пул топишнинг бошқачароқ йўлини топишингизга тўғри келади. Кун давомида муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш илинжида елиб-югурасиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг баъзи инжиқликларини ҳисобга олмаса, жиддий кўнгилсизликлар кўзга ташланмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Афсуски, кун алдовларга йўлиқишдан бошланиши кутилади. Бўшашсангиз, тез ён берсангиз, бу алдовлар ишингизга ҳам салбий таъсир ўтказиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда оила қурмаганлар росмана рақиби билан рўбарў бўлиши кутилади. Ана шу учрашув сизга танлаганингизнинг қадрига етишингиз, унга ишона олишингиз учун имкон яратади. Танлаганингизнинг туйғуларига шубҳа назари билан боқманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

28 ноябрда атрофдагиларнинг маслаҳатларига қулоқ тутсангиз, боши берк кўчада қолган лаҳзаларингизда аросатда қолмайсиз. Тадбиркорлар бизнесга демократларча муносабатда бўлишлари лозим. Бу бозордаги ўрнингизни мустаҳкамлайди. Аммо даромад келтирар экан деб дуч келган лойиҳага пул тикаверишдан тийилинг. Бу масалада етти ўлчаб бир кесинг. Пул билан боғлиқ ишларда таваккалчилик кетмайди. Соғлиғингиз ҳақида ҳам алоҳида қайғуринг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Иш жойингизда ҳамкасблар билан бир тан, бир жон бўлган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Бугун жамоавий ишлар сизга кутилган натижани ҳадя этади. Раҳбарингиз ишониб топширган янги вазифаларни ҳам ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда мукофот бошқа қўлга ўтиб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Моддий аҳволингиздан нолимайсиз. Бироқ куннинг иккинчи ярмидагина бу муаммо ижобий ҳал бўлади. Шунинг учун шошқалоқлик қилиб бировдан қарз олиб қўйманг. Кейин афсусланиб юрасиз. Кечқурун баъзилар фавқулодда сафарга отланиши кутилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

28 ноябрда яқин ўтмишда қолган тажриба, билим ва эски қадрдонлар яна керак бўлади. Иш бажаришда уларнинг барчасидан унумли фойдаланишингизга тўғри келади. Шахсий бизнесингиз бўлса, юқори лавозимда ишлайдиган танишлар ёрдамидан ҳам фойдаланишга ҳаракат қилинг. Эндигина бизнес очиш пайига тушганларга ҳам улар албатта ёрдам қўлини чўзади. Кечқурун маданий дам олиш ва эрта ухлашга ётишга эътибор қаратинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here