Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 29 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш жойингизда раҳбарият билан асло баҳслашманг. Ҳатто, иш юзасидан миянгизга келган фикрларни айтиб ташлагингиз келаётган бўлса-да, сукут сақланг. Агар шахсий ҳаётингизга ўзгартишлар киритишни ўйлаб юрган бўлсангиз, бу ишни ҳам жанжалларсиз амалга оширишга ҳаракат қилинг. Кечқурун кайфиятингиз бирдан кўтарилиб кетиши кутилади. Чунки кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор. Асабни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш меъёрларига амал қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

29 ноябрда хаёлингизда атрофдагилар гўё сизни менсимаётгандек, нуқул айблаётгандек туюлаверади. Лекин бу кўнглингизга қора шарпалар чирмаша бошлаганидан дарак холос. Шундай экан, ишхонада ҳам, оилада ҳам вазиятни кескинлаштиришга уринманг. Бу сизга жуда қимматга тушиши мумкин. Муҳаббатда мағрурликдан қочинг. Арши аълода фақат фаришталаргина яшай олишини эсга олинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ҳали узоқ йиллар мулоқот қилишингиз, ишлашингиз лозим бўлганлар билан орадаги муносабатларни бузманг. Етакчиликка уринишни бас қилинг. Бу лавозим раҳбарларингизга сийлов. Сиз зиммангиздаги вазифани чин кўнгилдан адо этинг, вассалом. Муҳаббатда оила қурмаганлар ҳалитдан борлиғини бўлғуси жуфтига топшириб қўйишдан тийилсинлар. Тижорат билан боғлиқ сафар бугун муваффақиятли кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

29 ноябр куни ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юборманг ва сирларингизни дуч келганга ошкор этаверишдан нари бўлинг. Акс ҳолда йўқ жойдан муаммо орттириб оласиз. Молиявий муаммолар кечки пайтга яқин ижобий ҳал бўлиши мумкин. Муҳаббатда вазиятни кескинлаштирадиган ҳаракатларни содир этманг. Тақдирда борига шукр қилинг. Саломатликни асранг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун кун давомида кам ишлаб кўпроқ дам олишингиз тавсия этилади. Моддий аҳволингиз яхши. Демак, харидлар қилишдан, кўнгил ёзишдан ва сайр-у саёҳатлардан сира бош тортманг. Анчадан бери бир кунингизни суюкли инсонингизга бағишлаш орзусида юрган бўлсангиз, ўша кун келди. Муҳаббатда айримлар мағлубияти кутилмаганда ғалабага айланиш эҳтимоли бор. Овқатланиш режимини бузманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, оилангиз даврасида дам олинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

29 ноябрда кўпчиликка касбингизиннг ҳақиқий устаси эканингизни намойиш этишингизга тўғри келиши мумкин. Лекин буни ҳеч кимни ранжитмаган, ҳамкасблар орасидаги ҳасадгўйларнинг ҳасадини қўзғатмаган ҳолда адо этинг. Ортиқча асабий лаҳзаларни яқинингизга йўлатманг ва иложи борича хотиржамлик билан иш бажаринг. Ишнинг катта-кичигига қараб ўтирманг. Харидларга берилманг. Янги йил байрами учун пул йиғинг. Оила қурмаганлар бугун романтик учрашувга чиқишлари кутилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Куннинг биринчи қисмида оилавий муаммолар, рўзғор икир-чикирлари билан шуғулланинг. Бир сўз билан айтганда, бугун сиз учун оила ва рўзғор биринчи ўринда туриши лозим. Ижодий ишлар билан шуғулланиш, табиат қўйнига чиқиб кичик оилавий байрам уюштириш хайрли кечади. Шу баҳонада саломатлигингиз ҳам бирмунча мустаҳкамланади, кайфиятингиз кўтарилади. Иммунитетни кўтариш учун мавсумий меваларни кўпроқ истеъмол қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

29 ноябр куни бўлар-бўлмас ишларни нари суринг-да, бўладигани, кўпроқ пул келтирадигани билан банд бўлинг. Тадбиркорлар ҳам бугун моддий аҳволига бир назар ташлаб қўйишса, зиён қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида хусусий мулк ва мерос масаласидаги амаллар омадли ўтади. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда сергакликни қўлдан берманг. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши эҳтимолга яқин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ҳаётга оптимист назари билан боқишингиз тавсия қилинади. Шу билан бирга ишни пухта режа асосидагина амалга оширинг. Қуруқдан-қуруқ таваккал қилган ҳолда бажарилган иш наф келтирмайди. Бугун шахсий бизнесни очиш ва интернет орқали пул ишлаб топиш муваффақият келтириши мумкин. Кечқурун оиласизларнинг баъзиларига танлагани, ишонгани ва севган инсони муҳаббат изҳор қилиши кутилмоқда.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

29 ноябрда анчадан бери бартараф этилмай ётган муаммоларни адо этиш учун бор кучингизни ташланг. Шу нарса бугунги моддий аҳволингиз жуда яхши даражага етишида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Кун давомида яқинларингиз билан тез-тез мулоқот қилинг. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганларни романтик учрашув кутади. Орзуларингиз ҳақиқатга айлана бошлаши ана шу учрашувдаёқ аниқ сезилиб қолади. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажалар ҳақида қайғуришлари лозим.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз ташвишлар ва қайноқ вазиятларга бой бўлади. Қайсидир ишларни пухта режалаштиришингиз, баъзиларидан буткул юз буришингизга тўғри келади. Майда-чуйда хатоликларга йўл қўйсангиз, ўзингизни айбламанг. Бу хатоларни йўл-йўлакай тузатса бўлади. Ишхонангизда зиммангиздаги вазифалар сони камайса, билингки, мукофотдан қуруқ қоласиз. Шунинг учун ишни танлаб ўтирманг. Майда юмушни ҳам алоҳида ҳавас ва муҳаббат билан адо этинг, мевасини албатта кўрасиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

29 ноябр куни ўзингиз жондан севган инсон билан орангиздаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун қулай шароит туғилади. Бу масалада қалбингизга қулоқ тутманг. Тафаккурни ишга солинг. Айрим ишларни бажаришда дўстларингиз ёрдамга келиши мумкин. Бу яхши. Аммо молиявий муаммоларни бартараф этишда барибир ўз кучингизга ишонишга мажбурсиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here