Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 30 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун муваффақиятларингиз, режаларингиз ҳақида дуч келган одамга гапираверишингиз тавсия этилмайди. Ундан кўра бошқалар ҳаётига назар ташланг, улардан ўзингизда йўқ тажрибаларни олишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Янги танишлар қаршисида ўзингизни дипломатларча тутишга ҳаракат қилинг. Кечқурун суйган инсонингиз кутилмаган совға ҳадя этиши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

30 ноябрда тақдир сизга нени ҳадя этса, шукроналик билан қабул қилинг. Билинг, у сизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайди. Бироқ тақдирнинг синовлари бор. Улардан ўтишингиз шарт. Қариндошлар билан муносабатларга илиқлик киритинг. Уларни ҳадеганда танқид қилишга уринманг. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, севимли хоббингиз билан банд бўлиш ва дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш хайрли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Камтар бўлинг. Айниқса, обрўли, юқори лавозим эгалари билан суҳбатда тингловчига айланинг. Бундай суҳбат усулингиз бир кун келиб албатта иш беради. Улардан ҳеч нарса сўраманг. Тингланг, маъқулланг, сукут сақланг. Муҳаббатда эса аксинча сергаплигингиз фойда беради. Оиласизлар учун бугун муҳаббат изҳорлари ҳамда қисқа масофага саёҳат муваффақиятли кечади. Саломатлигингизни ҳам унутиб қўйманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

30 ноябр куни ўзингиз хоҳламаган ҳолда барчанинг диққат марказида бўласиз. Куннинг биринчи ярмида сизни оммавий тадбирлардан бирига таклиф этишлари мумкин. Бундай шароитда ўзингизни профессионалларча тутишингиз зарур. Қариндошлар билан суҳбатларда кайфиятингиз тушиб кетиш эҳтимоли бор. Аммо жанжал чиқаришга уринманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун қандай ишга қўл урманг, ўз кучингиз ва имкониятларингизга суянишга мажбурсиз. Овора бўлиб дўстлар, танишларга мурожаат этманг, барибир фойдаси йўқ. Тадбиркорлар ўз ҳамкорлари билан бўлиб ўтадиган учрашувлар чоғида улар кутмаган профессионал жиҳатларини ошкор этиб қўйишлари мумкин. Бу фақат яхшилик учун хизмат қилади, ишонинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Лекин ҳаракат қилсангиз, уларни енгиб ўта оласиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

30 ноябрда қачонлардир ўзингиз хафа қилган одамлар дафъатан ўч олиш пайига тушиб қолиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Агар қарзларингиз бўлса, бугундан қолдирмай узиб қўйсангиз ҳам нур устига аъло нур бўларди. Сафар, рўзғор ашёлари сотиб олиш, автомобил таъмири бугун муваффақиятли кечади. Агар ишда ўта фаол бўлсангиз, кечқурунга бориб катмонингиз пулга тўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Ота-она ва фарзандларга кўпроқ эътибор қаратишингиз талаб этилади. Агар улардан олисда бўлсангиз, телефон орқали ҳол сўраш ҳам яқинларингизга кутилмаган совғадан-да ёқимлироқ кечади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ташвишли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Ҳойнаҳой, кўпроқ пул олишга умид боғлагансиз-у, сизга кам беришади. Бироқ ташвишларнинг ҳам барчаси ўткинчи. Кейинги кунларда мўмай даромад эгасига айлансангиз, ажаб эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

30 ноябр куни бўлар-бўлмасга хавотирланаверишдан сақланинг. Айниқса, ҳали содир бўлмаган кўнгилсизлик учун хавотирга тушиш руҳиятингизга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам ёқимсиз лаҳзалар юзага келиши кутилади. Аммо молиявий масалада омадингиз кулади. Кутган даромадингизни оласиз ва кўнглингиз жойига тушади. Бу воқеа кечқурун содир бўлиши ҳақиқатга яқинроқ.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ўзингиз умуман бажаришни хоҳламаётган ишларни ҳам адо этишингиз тавсия этилади. Келгусидаги мавқе ошиши ва моддий тўкинлик худди ўша ишларга боғлиқ бўлади. Ишхонангизда ҳамкасблар руҳиятига кириб бориб, ўз манфаатингиз йўлида иш бажаришингиз кутилмоқда. Бу масалада ҳатто энг тажрибали ҳамкасбларни ҳам оғзингизга қарата оласиз. Кечқурун йога билан шуғулланиш ёқимли кечади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

30 ноябрда нафақат тафаккур билан иш тутишга, балки илҳомланишга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Бу имкониятни асло қўлдан чиқара кўрманг. Сизга гармония бағишлаши кутилаётган лаҳзалардан ўзингизни олиб қочманг. Бу кўпроқ муҳаббат билан боғлиқ. Бугун олис сафарга отланиш муваффақиятсиз кечади. Саломатликка эътибор қаратинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Атрофингизда содир бўлаётган арзимас ҳодисаларга ҳам диққат билан разм солинг ва керакли хулосалар чиқаринг. Моддий аҳволингиз кутилганидек яхши бўлмаслиги мумкин. Демак, зудлик билан қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз зарур бўлади. Муҳаббатда сизни фақат гармония ва ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Лекин оиласизлар танлагани билан жанжаллашиб қолишдан сақланишлари лозим. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

30 ноябрда ишхонадаги ҳамкасблар билан ҳисоблашган ҳолда юмушларни адо этинг. Акс ҳолда ишларингиз бароридан келмаслиги мумкин. Улар билан ҳамфикр бўлинг. Интилишлардан, меҳнатдан қочманг. Куннинг иккинчи ярмида тақдир сизга ёқимли бир совғани ҳадя этиши мумкин. Ташқарида қарама-қарши жинс вакили ё вакилалари билан муҳаббат ўйинлари ташкил этишдан сақланинг. Бу юзингизни ерга қаратади холос.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here