Юлдуз Усмонова “Қироличаман” қўшиғи ғоясини Санжар Жовбердиевдан ўғирлаб олганми?..

0

 

Яқинда Ўзбекистон Халқ артисти, ўзбек эстрадаси маликаси Юлдуз Усмонова бастакор ва хонанда Санжар Жовбердиевга мурожаат  этиб, ўзининг «Қироличаман» деб номланган қўшиғи хусусида айрим фикрларни билдириб ўтди. Маълум бўлишича, бу қўшиқ ғояси аслида Санжар Жовбердиевга тегишли экан-у, Юлдуз Усмонова бу ғояни ўғирлаб қўшиқ яратибди.

— Мен 30 йилдан бери қўшиқлар ёзаман ва куйлайман, — деди Юлдуз Усмонова. — Бу қўшиқнинг сўзи ҳам, куйи ҳам сеники эмас. Ҳар бир сатри учун мана, мен ўзим жавоб бераман. Хўп, майли, ғоя сеники ҳам дейлик. Нега шу пайтгача шунақанги ғояларинг билан машҳур бўлиб кетмадинг?.. Умуман айтганда, мен бу соқолли йигитни негадир таний олмаяпман. Соқолини олиб ташласа маъқул бўларди. Билмадим, «Ўзбекнаво» қаёққа қараяпти ўзи? Артистнинг соқол қўйиб юриши нотўғри-да энди!..

Санжар Жовбердиев бу гапларга қандай жавоб қайтаргани ҳақида яқин вақтлар ичида албатта хабар топамиз.

podrobno. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here