2019 йил «Космос йили» деб номланадими?

0

Morgan Stanley тахминича, 2019 йилни «космос йили» деб атади. Бунга сабаб, 2019 йилдан космик соҳага инвестициялар ҳажмининг ўсиши кутилаётганидир. Таҳлилчилар сўзига кўра, айрим банк мижозлари космосга алоқадор лойиҳаларга сармоя киритиш имкониятлари билан фаол қизиқмоқда деб ёзади Kun.uz нашри.

Одатда, хусусий сармоядорлар «космик технологиялар ўз ишига билвосита боғлиқ», деб ҳисоблайдилар.

Бироқ, Morgan Stanley бундай лойиҳаларга эътибор қаратишни тавсия қилмоқда: кейинги ойда банк инвесторлар учун «космик саммит» ўтказади.

Энг истиқболли космик компаниялар рўйхатига банк Илон Маскнинг SpaceX ва Жефф Безоснинг Blue Origin ширкатларини қўшди.

Бундан ташқари, Morgan Stanley космик стартапларга эътибор қаратишни маслаҳат беради: Vector, Virgin Orbit, Rocket Lab ва бошқалар.

2040 йилга бориб, космик лойиҳалар бозори ҳажми 1 трлн доллардан ошади, деб тахмин қилишмоқда таҳлилчилар. SpaceX ўша вақтга келиб Интернет сунъий йўлдошлар тизимини ишга тушириш орқали бозордаги қийматини икки ёки уч баробарга ошириши мумкин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here