Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 1 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қиш фаслининг биринчи кунини жуда қизиқарли ва енгил иш билан бошлашингиз кутилмоқда. Фикрингизга қарама-қарши иш тутувчилар билан ҳам бугун осон тил топиша оласиз. Муносабатларда гармонияга эга бўлиш учун яқинларингизга кўпроқ эътибор қаратинг. Агар бадавлат одамларга ҳасад назари билан қарамасангиз, молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланишда меъёрни билинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

1 декабр куни шахсий ҳаётингизда баъзи кўнгилсизликлар кўзга ташланиши мумкин. Улар сизнинг айбингиз билан юзага келади. Бироқ хавотирга ўрин йўқ. Ҳаётга, ҳодисаларга оптимист назари билан боқа олсангиз, уларни бартараф эта оласиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар ҳазил-мутойибага асосий эътиборни қаратсинлар. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Келажак режаларингизни нафақат ҳамкасблар, балки раҳбарлар билан ҳам ўртоқлашманг. Миянгизда ишингиз билан боғлиқ ажойиб ғоялар бўлса, уларни ҳам миянгизнинг ўзида сақлай туринг. Ҳозир бажарадиган ишингизни сифатли ва тез битиришга ҳаракат қилинг. Шунда киссангиздаги пулга пул қўшилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар муваффақиятли кечади. Бугун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

1 декабрда кўплаб қизиқарли ва сизга ҳамфикр бўла оладиган одамлар билан танишасиз. Келгусида ўшалар билан оламшумул ишларга қўл урсангиз ажаб эмас. Бу ишлар бизнес, ижод билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан муносабатларга путур етишини исташмаса, кўчадаги қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилаларининг алдовлари, вақтинчалик хушомадларига берилмасинлар. Молиявий масалада чув тушиб қолишингиз хавфи бор. Сергакроқ бўлинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Куннинг биринчи қисмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо улар билан ўзаро мулоқотда ҳам ўз фикрингиздан қайтманг. Худо кўрсатмасин, кимнингдир гапига лаққа тушиб принциплардан воз кечсангиз, вазият қалтислашади ва сиз оғир аҳволда қолиб кетасиз. Саломатликни мустаҳкамлаш, парҳез тутиш ва спорт мусобақаларида иштирок этиш хайрли ва фойдали кечади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳасадгўйлар таъқибидан ҳимоя қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

1 декабр куни қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари, кўплаб ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кун сиз учун ойнинг энг омадли ва ёқимли куни бўлиб қолади. Азалий орзуларингизнинг кўпи ҳақиқатга айланади. Ишхонада эса сизнинг лавозимингизни кўтариб қўйишлари ҳам эҳтимолга яқин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади-ю, моддий аҳволингиз аъло даражада тус олади. Саломатлигингизни эҳтиётланг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Исталган муваффақият ва ижобий натижаларга эришмоқчи бўлсангиз, бугун мустақилликка эътибор қаратинг. Гарчи ишда ҳамкасблардан кимдир жиғингизга тега бошласа, танқид остига олса ҳам сукут сақланг. Билиб ишингизни қилаверинг. Дўстлар ва қариндошлар билан муносабатларда сизга ҳазил-ҳузул катта ёрдам беради. У орадаги баъзи совуқчиликларга ҳам парда тортиб қўяди. Кечқурун велосипеди борлар велосипед сайрига чиқсалар, бу сайр саломатлик учун жуда фойдали кечган бўларди.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

1 декабрда чаён буржи остида туғилганлар шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам барча муаммоларни ўз кучига ишонган ва суянган ҳолда бартараф этишлари тавсия қилинади. Бунинг учун сизда билим ҳам, тажриба ҳам етарли. Суюкли инсонингиздан куннинг иккинчи ярмида ажойиб ва кутилмаган таклиф эшитишингиз мумкин. Бу янги уйга кўчиш, саёҳат ёки никоҳдан ўтиш таклифи бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Дўстларнинг, яқинларнинг қадрига етинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун тадбиркор ва ижод кишиларининг куни туғади. Сизни олдинда муваффақиятли лаҳзалар кутиб туради. Айниқса, тадбиркорлар худди шер каби олдинга интилиб, ўз йўлида рақобатчи ва ҳасадгўйларни мағлуб эта боради. Шахсий ҳаётда ҳам ақл билан иш тутсангиз, муваффақиятлар четлаб ўтмайди. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Кимларнингдир хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Кечга яқин жисмоний зўриқишни сал камайтиришингиз тавсия этилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

1 декабр куни фақат кучингиз етадиган ва ўзингиз учун қизиқарли бўлган ишлар билан банд бўлишингиз керак. Акс ҳолда беҳуда куч сарфлаш уёқда қолиб саломатлигингизга ҳам путур етиши мумкин. Катта ишга қўл урганлар учун бугун анча қийин кечади. Муҳаббатда ўзингиз адо эта олмайдиган нарсаларни ваъда қилманг. Кечқурун ёлғиз қолинг, эртанги кун режасини тузинг. Шу баҳонада дам олинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Муҳаббатда хаёлпарастлик, ишонувчанлик сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Бу йўлда аниқ, пухта режага асосланган ҳаракатлар зарур. Бусиз фақат омадсизликка юз тутасиз холос. Пул масаласида тежамкор бўлинг. Фақат рўзғор учун жуда зарур бўлган буюмларнигина харид қилинг. Ўзингиздаги энг яхши хислатларни дўстлар даврасида яна бир бор намойиш этинг. Кечқурун шахсий иш билан қўшни қишлоқ ёки шаҳарга бориб келишингиз мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

1 декабрда ҳеч ким алдамаслиги, ранжитмаслиги учун сергакликка эътибор қаратинг. Дуч келганга ишониб кетаверманг. Энг муҳим ишларни тушга қадар тугатишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида бир одам билан хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Кейинчалик шу одам мавқеингиз ошишида яқиндан ёрдам беради. Очиқ-ойдик суҳбатлардан қочинг. Сирларингизни ўзингиздан бошқага ишонманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here