Ўзбекистонда “тревога” тугади. Мудофаа вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқди

0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан Мудофаа вазирлиги қўшинлари қўшинлари ўқув “тревога”си бўйича кўтарилганди.

Бугун, 30 ноябрь куни вазирлик қўшинлари юқори жанговар шайлигини текширишнинг комплекс тадбирлари якунланди.

Оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг ҳарбий қисм ҳудудларига автомобиль йўллари орқали қайтарилиши муносабати билан, шунингдек, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон фуқароларидан ҳаракатланувчи колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришни сўрамоқда.

Маълумот ўрнида, 26 ноябрь куни Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув “тревогаси”га отланган “ЗИЛ-131” Lacetti билан тўқнашган эди.

ЙТҲда иккита “ЗИЛ-131” русумли ҳарбий юк машинаси зарар кўрган. Улардан бири ағдарилиб кетган. Lacetti эса асосан орқа тарафидан зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа соат 08:05да Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида қайл этилганди. ЙТҲ натижасида уч киши – енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлган, Lacetti’нинг яна бир йўловчиси жароҳат олган.

 

qalampir.uz