Yandex Ўзбекистонда ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди

0

 

Интернет, 30-ноябр, 2018-йил. Yandex.Погода Ўзбекистонда ёғингарчиликлар харитасини кўрсатишни бошлади. Харитада қаерларда тез орада ёмғир ёки қор ёғиши кўринади. Бундай маълумотлар асосида фойдаланувчилар, масалан, кучли ёмғир шаҳарда ҳам ёғишини ёки уни четлаб ўтишини кўришлари мумкин.

Ёғингарчилик ҳақидаги маълумотлар ўн дақиқалик интервал билан икки соат кейинга мўлжалланган: ёғингарчилик ўнг, йигирма, ўттиз дақиқа ва ҳ.к.дан кейин қаерга етиб боришини кўриш мумкин. Хизматининг асосий саҳифасида харитани очмасдан ҳам тушуниш мумкин бўлган об-ҳаво огоҳлантиришлари берилади: “Ёмғир ярим соат ичида бошланади” ёки, масалан, “Яқин икки соат давомида қор аралаш ёмғир тинмайди”.

Ёғингарчиликлар харитаси нафақат ёмғир остида қолмасликка ёрдам беради, балки уни кузатишнинг ўзи ҳам жуда қизиқарли. Масалан, эндиликда ёмғир қанча вақт ичида Тошкентдан Наманганга етиб боришини ҳисоблаш ёки ёмғирли булутлар қайси томонга кўпроқ ҳаракатланишини аниқлаш мумкин.

Ёғингарчиликлар ҳақида хабар беришда Yandex бир неча дақиқалик интервалда оладиган сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланади. Махсус ўргатилган нейронли тармоқ атмосфера фотосуратларини қайта ишлайди ва ёғингарчилик соҳаси ҳаракатини башорат қилади.

Ўзбекистон аҳолиси иОС ва Андроид тизими учун ишлаб чиқилган Yandeх ёки Yandex.Погода иловаларида, шунингдек, yandex.uz /погода манзилида ёғингарчиликлар харитасини кўришлари мумкин.

Yandex.Погода хизмати Метеум технологияси асосида ишлайди. У метеостансиялар, сунъий йўлдош, Yandex.Харита ва бошқа манбаларга асосланган ҳолда ишлайди. Аввал Метеум маълумотларни башорат қилишнинг классик услубларидан фойдаланган қайта ишлайди, сўнгра эса натижани компютер технологияси ёрдамида аниқлаштиради. Бу маҳаллий об-ҳаво маълумотини кўча ва ҳатто уйгача бўлган аниқликда олиш имконини беради.