Саримсоқ инсоннинг бўйи ва сочини ўстиради

0

Саримсоқ шамоллаш ва тумовнинг олдини олувчи восита сифатида қадим замонлардан бери қўлланилади.

Мисрликлар, юнон ва японлар бир неча минг йилликлар давомида саримсоқдан дори сифатида фойдаланишган ва бу бежизга эмас. Саримсоқ таркибида кўп миқдорда олтингугурт сульфати мавжуд. У тўқималарга қон ивимаслиги билан боғлиқ барча турдаги касалликларга қарши курашишда ва овқат ҳазм қилиш жараёнининг меъёрида кечишига кўмаклашади. Саримсоқ ошқозон ости бези шираси ишлаб чиқаришида ҳам муҳим роль ўйнайди.

Саримсоқ шифокорлар томонидан тез-тез ёзиб бериладиган икки номдаги антибиотикка нисбатан 100 маротаба самаралидир.Айниқса, унинг ичак инфекциялари билан самарали курашишини алоҳида эътироф этиш зарур. Бундан ташқари, саримсоқ организмдаги турли замбуруғлар билан кураша олади.

Хусусан, саримсоқ жигардаги холестерин учун жавобгар ферментларни парчалаш усули билан қондаги холестерин миқдорини камайтиради.

У организмда турли ўсимталар пайдо бўлишининг олдини олади. Бундан ташқари, мунтазам равишда саримсоқ истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини бир меъёрда сақлаб туришга ёрдам беради ва ўз-ўзидан қандли диабетнинг олди олинади.

Олимлар бир неча тажрибалар орқали саримсоқ пиёз таркибидаги моддалар инсоннинг бўйи ва сочи ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаган.

Salomatlik Sirlari