Тошкентда 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган Қозоғистон фуқароси қўлга олинди…

0

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январ куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 10: 30 да «Самара-Шимкент» автомобил йўлининг 1068 километрида «Kassbohrer» русумдаги икки ярусли автобус ёниб кетган. Автобус салонида ўша вақт 57 нафар йўловчи бор эди. Шуларнинг 52 нафари ўзбекистонлик бўлиб, барчалари ҳалок бўлишган. Беш киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари олган.

Автобус 46 ёшли қозоғистонлик О Мехтиевга тегишли экан. У шу кунга қадар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари таъқибидан қочиб юрганди. Мехтиевни куни кеча Тошкент шаҳар Сирғали туманида қўлга олишди. Уни ватанида Қозоғистон жиноят мажмуасининг 348- модда 4- қисми билан айбдор деб топишган ва Мехтиевга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинганди.

Энди у халқаро қонунлар асосида ўз ватанига экстрадиция қилинади. Шубҳасиз, содир этган жиноятлари учун суд олдида жавоб беради.

Ҳозирга қадар ёниб кетган автобуснинг уч нафар ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Уларнинг барчаси беш йилдан муддатга озодликдан маҳрум этилган. Йўловчи ташиш компанияси таъсисчиси Нурлибек Тилепбоев ва компания механиги Баҳодир Пардабоевлар уч ярим йилдан муддатга қамалган.

nuz. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc