Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 3 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

3 декабрда сизни буюк ишлар кутиб турибди. Бироқ улар сиз ўйлаганчалик катта эмас. Одатий ишларингиз қаторида. Ақлий меҳнатга кўпроқ эътибор қаратинг. Бугун ақлий меҳнат кишиларининг даромади мўл бўлади. Бадавлат танишларингиз бўлса, улар билан салом-аликни тўхтатиб қўйманг. Кечқурун рўзғор ташвишлари билан банд бўлишингиз мумкин. Айримлар олис сафарга отланишади. Тоза ҳавода сайр қилиш эсингиздан чиқмасин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Ҳамкасблар орасида етакчи бўлишга уринманг. Ҳурматингизни йўқотиб қўясиз. Тақдир бергани билан чекланишга ҳаракат қилинг. Бугун асосий даромадни дўстлардан бири таклиф этган ижод билан боғлиқ иш олиб келади. Тижоратда у қадар билоғон бўлмасангиз, шу ишни маҳкам тутинг. Куннинг иккинчи ярмида эҳтиётини қилмаганлар моддий йўқотишга юз тутишлари турган гап. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар ейишдан сақланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

3 декабр куни бообрў кишилар даврасига тушиб қолишингиз ва у ерда ҳақиқий истеъдодингизни намойиш этишингиз эҳтимоли бор. Агар анчадан бери ишингиз юришмаётган бўлса, бугун ёлғиз қолинг. Ишни ҳам ортиқча гувоҳлар ва ёрдамчиларсиз амалга оширинг. Албатта фойда кўрасиз. Шахсий ҳаётда ўз нуқсонларингизни тан олиб улардан халос бўлиш ҳаракатига тушинг. Катта пул топа олмасангиз-да, даромад келтирадиган ишлар кўп бўлади. Шу орада саломатлигингизни ҳам назоратингиз остига олинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Руҳий масалада кунингиз оғир кечади. Қачонлардир ёрдам берганларингиз одамлар сизга панд беришлари кутилади. Аммо уларга қарши курашиш фикридан йироқ бўлинг. Уларни худонинг ўзи жазолайди. Руҳан юксалишнинг янги йўлларини қидириб топинг. Ўтмишга қайтманг. Куннинг иккинчи ярмида уйингиздаги тозалик ва болалар тарбиясига яхшироқ эътибор қаратинг. Башарти шамоллаб қолсангиз, ундан халқона усуллар, гиёҳлар кўмагида халос бўлиш ҳаракатини бошланг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

3 декабрда ишларингиз шу қадар кўп бўладики, майда-чуйда ташвишлар билан ўралашишга сира вақтингиз қолмайди. Аммо нимадир қилиб уларни бартараф этишга ҳам вақт топишингиз лозим. Тадбиркорларга бугун кун давомида энг яқин ҳамкорлар панд бериши мумкин. Молиявий масалада ҳам алданиб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда эса аксинча омад сиз томонда бўлади. Вужудингиз гармонияга тўлиқ ҳолда ҳаракатлар содир эта бошлайсиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун эрталабдан майда юмушларга эътибор қаратинг. Улар кутганингиздан ҳам мўлроқ даромад келтириши мумкин. Иш экан деб уёқдан буёққа чопишни ҳам бас қилинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар ёки ҳамкасблардан бири кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Жавоб қайтаришга тайёр туринг. Кечки пайт моддий аҳволингиз яхшиланади. Бошлаган ишларингиз мўмай даромад келтиради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар профилактика масаласини унутиб қўймасинлар.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

3 декабр куни етакчилик учун ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда кураш олиб боришингиз кутилади. Аммо билинг, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз ишончингизни оқламаслиги мумкин. Шунинг учун ўзаро муносабатларда эҳтиёткор бўлинг. Ишхонада кам гапириб, кўп ишлашингиз талаб этилади. Акс ҳолда раҳбариятдан гап эшитиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кун мобайнида эмоцияга эрк берманг. Кўча овқатидан қочинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Иш тугамайди. Саломатликни эса топиб бўлмайди. Шундай экан, жонингизни қийнаманг. Сокин бўлган ҳолда хотиржамликда иш олиб бораверинг. Кўпроқ уй юмушлари билан банд бўлинг. Ишларингиз кўплиги сабабли жуфтингиз ҳам сизга нисбатан совуқ муносабат юрита бошлаши кутилади. Овқатланиш режимига ва меъёрларига қатъий риоя қилинг. Таркибида оқсил мўл таомлар истеъмолига эътибор қаратинг. Кечқурун сизни дўстлар ёки танишлардан бири меҳмонга чақириши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

3 декабрда биринчи навбатда эмоцияни жиловда ушланг. Босиқ бўлинг, куч ва имкониятларни эзгу ишлар учун асранг. Муҳаббатда кайфиятингизни кўтарадиган воқеа юз бермайди. Ёлғиз қолишни хоҳлай бошлайсиз. Ёлғиз қолинг. Бу ҳолат ҳаётга оптимистик назар билан боқа бошлашингизда жуда асқотади. Ўзингиз билан суҳбат қуринг. Хатоликларни ёдга олинг. Улардан тегишли хулосалар ясашга урининг. Иншооллоҳ ҳаммаси яхши бўлади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Эрталабдаёқ ишларингиз бошдан ошиб тошади. Уларни ҳамкасблар кўмагига суянмасдан адо эта олишингиз даргумон. Улар мардона олдинга қадам ташлашингизда жуда керак бўлади. Молиявий муаммоарни бартараф этишда ўзингизни қўлга ола билишингиз жуда муҳим. Қарз олишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Катта пул қўлингизга келиб тушмаса-да, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Борига шукр қилинг. Муҳаббатда ё айрилиқни, ё мустаҳкам муносабатни танланг. Ҳозирча танлаш имкониятингиз йўқ эмас.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

3 декабр куни бошқалардан ҳаддан зиёд кўп нарса талаб қилманг. Биргина саломлашишидан ҳам мамнун тортишга ўрганинг. Қўлингизда бор пулни қайта-қайта ҳисоб-китоб қилишга эринманг. Йўқса, йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг. Бусиз муваффақиятсизликка учрайсиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда ўта жиддий бўлинг. Шунда ҳурматингиз йўқолмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун шундай ишга қўл урингки, у ҳам даромад келтирсин, ҳам лаззат бағишласин. Буни кундалик юмушлар орасидан сира қийналмасдан топа оласиз. Майда-чуйда кўнгилсизликларни менсимайгина ўтиб кетинг. Шахсий ҳаётда муаммолардан ҳеч ким суғурталанмаган. Бунга бугун ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Омадга қаттиқ ишониб қолмаган ҳолда оилангиздагилар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc