Дилноза Кубаева халқаро кинофестивалнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимига нега келмаганини маълум қилди

0

Актриса Дилноза Кубаева 2017 йилда бўлиб ўтган «PROlogue — 2017» фестивалининг тантанали ёпилиш маросимида бошловчилик қилган эди. Актриса «PROlogue — 2018» халқаро кинофестивалида иштирок этмади.

Актриса Дилноза Кубаева «PROlogue — 2018» халқаро кинофестивалида иштирок этолмагани сабабларини журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди деб хабар бермоқда Daryo.uz нашри.

«PROlogue — 2018» халқаро кинофестивали ташкилотчилари фестивалга таклиф этишди, бориш ниятим ҳам бор эди, аммо фестивалнинг биринчи кунида яъни 27 ноябрь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида спектаклда рол ижро этишим керак эди. Шу боисдан фестивалнинг очилиш маросимида иштирок эта олмадим. Фестивальнинг тўртинчи кунида эса, болам оғир бетоб бўлиб қолди, шунинг учун ёпилиш маросимига ҳам бора олмадим.

Дилноза Кубаева, актриса

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here