Шаҳло Аҳмедованинг Ўзбекистонда тақиқланган клипи Россия каналларида эфирга узатилмоқда

0

Ўзбекистонда тақиқланган Шаҳло Аҳмедованинг “Летние дожди” клипи Россиянинг RU.TV телеканали орқали намойиш қилинмоқда.

Клип “Давай попробуем” лойиҳаси доирасида эфирга узатилмоқда, телеканал ёш хонандаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

Клип интернет-фойдаланувчиларининг қанчалик кўп овозини тўпласа, шунчалик у тез-тез телевизорда кўрсатилади.

Ноябрь ойида Ўзбекистонда “Летние дожди” клипи учун Шаҳло Аҳмедованинг лицензияси тўхтатилганди.

“Ўзбекконцерт” томонидан хонанда Аҳмедованинг “Летние дожди” деб номланган видеоклипида миллий  маънавиятга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун халқ менталитетига зид, шарқона одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай,  йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини  очиқ-ошкора ифода этиб, буни андишасизларча тасвирга олиб кенг оммага намойиш этилган деб топилган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here