Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 4 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз сезиларли тарзда оғир кечади. Иш жойингизда бажарадиган юмушларингиз интиҳоси раҳбарларга ёқиб тушмаслиги мумкин. Ҳамкасблар билан орангизда муаммолар юзага келиш хавфи бор. Айрим ишларни бажаришда қийналсангиз, қариндошлар ёрдамидан бош тортманг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам баъзи тўсиқларга рўбарў бўласиз. Оила қурмаганлар кечқурун гўзал бир инсон билан танишиб қолиши кутилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

4 декабрда шахсий, рўзғордаги муаммоларни вақтинча хаёлдан чиқариб ташлаб, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни дўндириш пайида бўлинг. Қолганлари кутиб тураверади. Қочиб кетмайди. Кун давомида ташқи кўринишингизни яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлашга ҳам алоҳида вақт ажратинг. Сиз спорт билан шуғулланиш ва парҳез тутишни бошлашингиз керак. Бу ҳам саломатлик учун фақат фойда беради.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Тадбиркорлар бугун эрталаб катта аудитория қаршисида сўз олишлари, қайноқ ва муҳим мулоқотларни бошдан кечириши, фойдали шартномаларга имзо қўйиши мумкин. Айримлар куннинг биринчи ярмида олис сафарга отланади. Оила қурмаган бўлсангиз, сафар давомида идеалингиздаги инсон билан танишишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун айримлар ўзини ёмон ҳис эта бошлаши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

4 декабр куни ўзингиз сезмаган ҳолда атрофдагилар қаршисида ҳурмат-эътиборингиз ошади. Бу қилган ҳалол меҳнатларингиз, яхшиликка интилишларингиз интиҳоси бўлса ажаб эмас. Ҳужжатларни тўғри туза билишингиз молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши билан боғлиқ эканини унутманг. Муҳаббатда оила қурмаганлар жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин. Лекин асабийлашишга сира ҳожат йўқ. Буларнинг барчаси ўткинчи. Асабийлашишга арзимайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Угина сизни тўғри йўлга бошлайди. Хатога йўл қўймаслигингизни таъминлайди. Тадбиркорлар учун музокаралар, шартномаларни имзолаш ва хориж сафари муваффақиятли кечади. Агар бугун зарарли одатлардан илкис юз бурсангиз, қисқа фурсатда бунинг фойдасини ўзингиз кўрасиз. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

4 декабрда асосий вақтингизни оилага, уй ва рўзғорга бағишланг. Имкон туғилса, дам олинг. Тадбиркорлар бугун хориж компаниялари билан фойдали келишувларга эришишлари кутилади. Бу масалада пул тикиш ёки фавқулодда сафарга отланиш зарур бўлса, ортга сурманг. Темирни қизиғида босинг. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг кайфияти тушкун ҳолатда бўлиши мумкин. Бу ҳаво ўзгарувчанлиги билан боғлиқ бўлса керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун вақтни шундай тақсимлангки, ишдан ортиб оилангиз учун ҳам эътибор бериб қўйиш имкони туғилсин. Жуфтингиз билан кам мулоқотда бўлмоқдасиз. Ҳаммасига иш сабабчи. Шу муаммони ҳам ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаганда дўстлардан бири қўнғироқ қилиб, шунинг натижасида кайфиятингизда жиддий ўзгариш кузатилиши мумкин. Хабар хушлиги ҳақиқатга яқинроқ.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

4 декабр куни тадбиркорлар муҳим ҳужжатларга имзо чекиш ва фойдали шартномалар тузиш билан банд бўлишади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги тижорат операциялари муваффақият келтиради. Айримлар ҳар куни қилиб юрган ишининг орқасидан мўмай даромад олишлари кутилади. Кечки пайт оила қуришга улгурмаганлар катта бир даврага тушиб қолишади. Ана шу даврадан келгуси бахтингизни топишингиз эҳтимоли бор. Сергак туринг!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз кутилганидан ҳам омадлироқ кечади. Бунинг устига бадавлат одамлар даврасига тушиб қоласиз. Суҳбат баҳона молиявий муаммоларингизни ҳам силлиқчасига битказиб оласиз. Фақат улар билан гаплашганда, бардамлик, дадилликда мулоқот қилинг. Башарти улардан наф чиқмаса, ўз усулларингиздан фойдаланган ҳолда муаммоларни ҳал қилинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг. Ошқозонингизда жиддий муаммо пайдо бўлиши мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

4 декабрда нимаики ишга қўл урманг, бировлар, яъни, ҳамкасблар, дўстлар кўмагисиз ижобий натижага эриша олмайсиз. Бундан ташқари, интилувчанлик ҳам ишлар бароридан келишини таъминлайди. Ёшлар, тажрибаси кам ҳамкасблар маслаҳат сўрашса, бажонидил ёрдам беринг. Агар кимдандир катта миқдорда қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай узганингиз маъқул. Бунинг учун моддий аҳволингиз арзирли даражада яхши бўлади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз хайрли бошланади. Ўз тарафингизга яхши инсонларни жалб этиш имконига эга бўласиз. Улар сиз билан ҳамфикрликда иш юритишни хоҳлашади. Бу сиз учун айни муддао. Фақат иш суръатини сустлаштирманг. Фаолроқ бўлинг. Шу орада уй ишларингизни ҳам улгурганингизча адо этиш пайида бўлинг. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади. Соғлиқни, асабни асранг. Асаб томирларингиз таранг тортилишига йўл қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

4 декабр куни раҳбарият билан орангизда у қадар ёқимли бўлмаган суҳбат юзага келиши мумкин. Бунга кейинги пайтларда янгиликка интилмай қўйганингиз сабаб бўлса керак. Молиявий муаммолар сиз тузган режа асосида муваффақиятли ҳал бўлади. Ўзингиз хоҳлаганча пулга эга бўласиз. Шахсий иш юзасидан кечқурун сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафар ҳам омадли кечади, ишонинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here