ДУНЁДА ЙЎҚ ДАВЛАТ КОНСУЛИ НИҚОБИ ОСТИДАГИ УСТАМОН ФИРИБГАР…

0

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари ёруғ дунёда йўқ «ASPI» номли давлат номидан соддадил одамларга паспорт сотиш билан шуғулланган фирибгарни қўлга олишди. У собиқ денгизчи Валерий Суханов бўлиб чиқди. Фирибгар давлатни ҳам ўзи «ижод» қилиб тўқиган. Шу давлатнинг консули эканини айтиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган паспортларни одамларга сотиш билан шуғулланиб, ҳаромдан пул топган.

Ажабланарлиси, охирги марта йўқ давлат паспортини сотиб олган одамни полициячилар қўлга олганда, Валерий полиция маҳкамасига келиб жанжал қилишдан ҳам тийила олмади.

Тўғри, фирибгар айтган Тинч океани соҳилидаги ўша кичкинагина, аммо ғурури осмон фуқаролардан иборат «ASPI» давлати паспортини асосан яқин шарқликлар сотиб олишган. Ҳойнаҳой, қочоқ сифатида юрт кезгандан, ўша давлатга бориб тинчгина яшашни, имкон бўлса, уй-жой қилишни мўлжаллашган, шунга умид боғлашган.

Фақат шуни ҳам айтиш керакки, сохта паспортни сотиб олганлар орасида Покистон, Ўзбекистон, Тожикистон фуқаролари ҳам бор экан. Масалан, фирибгарнинг қармоғига илинган покистонлик йигит аслида Санкт-Петербургга врачликка ўқиш учун келган талаба экан. Орадан икки йил ўтгач, паспортининг яроқлилик муддати тугабди. Ватанга қайтишни эса талаба сира хоҳламабди. Шунинг учун Валерийдан йўқ давлатнинг пасортини сотиб олибди.

Дарвоқе, Валерий Суханов нафақат паспорт, балки ўша «ASPI» давлатига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномалари ясаб ҳам пуллаб келган.

province. ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here