Модрич 2018 йилги “Олтин тўп” эгасига айланди

0

Реал Мадрид ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йилнинг энг яхши ўйинчисига аталган “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлди. 3 декабрь оқшомида Парижда «France Football» нашри томонидан таъсис этилган совринни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Модрич 10 йил ичида Месси ва Роналдудан ташқари Олтин тўпни қўлга киритган биринчи футболчи, шу билан бирга Лука Хорватия тарихида олтин тўп соҳибига айланган биринчи футболчи бўлди.

У “Олтин тўп” учун курашда Ювентус ҳужумчиси Криштиану Роналду, Атлетико Мадрид форварди Антуан Гризманн ҳамда ПСЖ аъзоси Килиан Мбаппени ортда қолдирди. Лука Модрич 753 очко тўплаган бўлса, 2-ўриндаги Криштиану Роналду эса 476, 3-поғонадаги Антуан Гризманн эса 414 очко йиғишга эришди.

Модрич ортда қолган мавсумда Реал Мадрид билан кетма-кет учинчи марта ЕЧЛда чемпион бўлди. Хорватия терма жамоаси билан эса ЖЧ-2018 финалига қадар етиб борди.

У жорий мавсумда УЕФА ва ФИФА талқинига кўра ҳам йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here