МУРДАХЎР… (ёхуд Россияни зир титратган маҳлуқчалиш қотил)

0

 

Воронеж яқинидаги «Жамбул» кафесига тўрт нафар мижоз кириб келди. Ўтиришди, овқатланишди, ўзаро суҳбатлашишди. Кейин эса ўрниларидан туриб негадир заҳира эшик томон йўналишди. Бу эшик кафе ҳовлисига олиб чиқарди.

Уларни кафе ходимлари тўхтатишди-да, чиқиш эшиги нарида эканини айтишди. Шунда тўрт эркак бараварига чўнтагидан гувоҳномалар чиқариб, ходимларга кўрсатишди. Ҳаммалари полиция ходимлари экан. Шу кафеда ишлайдиган электрик Сергей Мартыновнинг ёнига келишибди…

Энди қаранг, агар Бошқирдистонга бориб Сергей Мартынов ким дейишса, одамлар шу қадар шокка тушишадики, ҳатто унинг кимлигини тилга кўчира олмайдиган ҳолатга етишади. Воронежда эса бу кимсани оғир-босиқ, ўзгаларга меҳрибон инсон сифатида кўришаркан.

Ҳеч қанча ўтмай, полициячилар қўллари кишанланган Сергейни кафега олиб киришди. Шундан кейингина полиция ходимлари бу одам аслида ким эканини гапириб беришди.

— Биз шокка тушиб қолгандик, — дейди кафе маъмури. — Исқирт, жирканч ва ваҳший маньяк билан шу кафеда икки ойдан бери бирга эканмиз…

Қўлга олиш операцияси пайтида Сергей қаршилик кўрсатиб ўтирмади.

— У кафе ёнига қурилаётган меҳмонхона ҳовлисида ухлаётган экан, — деди полициячилардан бири. — Қаршилик кўрсатишга ҳам улгурмай қолди…

Сергейнинг ёнидан каттакон ва ўткир пичоқ, отвёртка топишди. Бу икки қуролни кеча-ю, кундуз ёнидан қўймас экан.

— Пичоқ ва отвёртка менинг ишонган қуролим, — деди Мартынов. — Ҳов анави ерда кавказликлар ишлайди. Улар жуда хавфли. Ўшалардан ҳимояланаман…

Яна Сергей ҳамиша эгнидаги кийимларни, ҳатто этигини ҳам ечмасдан ухларкан.

— Мен ҳар бир сонияда тайёр туришим керак эди, — деди у. — Полициячилар тутиб олмасдан қочишга улгуриш учун кийимларим билан ухлардим. Лекин бу гал ғафлатда қолдим…

Сергей Воронежга яқиндагина келган экан-у, бироқ бу ерда ҳам аёл кишини ўлдиришга улгурибди.

— У ҳам аёл киши эди, — дейди Мартынов. — Бомжга ўхшади… Йўқ, ўлдирмоқчи эмасдим. Ўзи мажбур қилди. Мендек ювош-мўмин одамни бекордан бекорга ҳақорат қилди. Мен у аёлни ўлдирдим-да, қорнини ёриб ичак-чавоғини итларга ташладим. Мурдани эса ўрмон ичкарисига кўмиб юбордим…

Мартыновнинг яна бир ўта хавфли ва даҳшатли одатларидан бири бу полициячилар, прокурор ва суддан қўрқмаслигидир. Навбатдаги қотилликни амалга оширгач, ўзидан кейин шундай мактуб қолдирганди:

«Бу мактуб полициячилар учун. Мен сенлардан қўрқмайман. Кундуз соат 12: 00да Челябинскда бўламан…»

Бу мактубни у Уфа полициячилари учун қолдирганди…

Кафе маъмурининг гапига кўра, Мартынов ичкилик истеъмолини жуда ёқтирарди. Лекин фақат шампан виноси ичарди. Шу йўл билан вужудига чиппа ёпишган ҳайвоний хоҳишларга барҳам беришга уринарди.

 

СИНГИЛГА АТАЛГАН СОВҒА

 

Сергей Мартыновнинг ҳисобида ўндан ортиқ қотиллик жиноятлари бор. У Россиянинг Нижегород, Вологда, Кемерово, Удмуртия, Бошқирдистон каби ҳудудларида албатта қон изларини қолдириб кетган. Аввал жабрдийдаларнинг номусига теккан. Кейин даҳшатли усуллар билан ўлдирган. Бу ҳам етмай, марҳуманинг қорнини ёрган-у, ичидаги аъзоларини суғуриб олиб, айримларини қовуриб еган, терисини шилиб олиб, майдалаган, кукунга айлантириб қуритган-да, халтачага жойлаган. Кейинчалик йўлда қолдириб кетган. Шунда ҳам беш йилга қадар уни ҳеч ким тута олмаган.

Полициячиларга қолдирган мактуби Уфада битилганди. Ўшанда у 70 ёшли кампирни ўлдиргач, мактуб қолдириб, ўзи ҳақиқатан Челябинскка жўнаб кетганди.

Челябинскда синглиси яшарди. Унга ўзи ўлдирган аёллардан бирига тегишли «крестик»ни совға қилган. Кейинчалик сингил телевизор орқали бу чўқиниш учун мўлжалланган совға марҳумалардан бириники эканидан хабар топган ва даҳшатга тушган. Совғани ўша куниёқ ахлатхонага ташлаб юборган.

Ҳозирги кунда у бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилган ва жазо муддатини ўтамоқда. Лекин ҳануз озодликка чиқишдан умидини узмаган. Бу ҳам туя ҳаммомни орзу қилган каби бир орзу-да.

 

МАНЬЯКНИНГ ҚОРИН ТЎЙДИРИШ УСУЛИ

 

Даҳшатлиси, бу маҳлуқчалиш кимса навбатдаги қотиллик жиноятини амалга оширгач, ўша атрофдаги черковга кириб бораркан-да, ҳеч кими йўқлигидан шикоят қилиб, моддий ёрдам кўрсатишларини сўраркан. Баъзи жойларда ёрдам беришаркан. Баъзи черковларда эътибор беришмаскан. Эътиборсизлик ҳукм сурган ерларда эса маньяк ўғирлик қиларкан. Яъни, ҳеч кимга билдирмай, хайр-эҳсон қутисидаги пулларни шилиб кетаркан.

 

МАРТЫНОВ СОДИР ЭТГАН БАЪЗИ ЖИНОЯТЛАР ЙИҒИНДИСИ:

 

2005 йил. Кемерово. Бу ерда ёш қизнинг номусини булғашга уринган. Уддалай олмагач, қизни пичоқлаган. Аммо ниятига етмаган. Қиз ўлмай қолган.

2007 йил. Удмуртия, Глазов шаҳри. Бир аёлни ўлдириб, ички аъзоларини суғуриб олган.

2007 йил, июль ойи охири. Нижегород вилояти, Вязовка қишлоғи. 8 ёшли қизалоқнинг номусига тегиб, ўлдириб қочган.

2008 йил. Орёл вилояти, Знаменка қишлоғи. Ўзи билан вақтинча никоҳсиз яшаган аёлни ўлдирган.

2008 йил. Владимир вилоятида эркак кишини ўлдирган. Константино-Елин ибодатхонасини тунаб кетган.

2008 йил. Новгород вилояти. Ўрмонда ёши улуғ аёлни ўлдириб, юрагини суғуриб олган.

2010 йил. Бошқирдистон. 70 ёшли кампирнинг номусини булғаб, кейин ўлдирган.

2010 йил. Куз. Воронеж вилояти. Ўзини гўёки ҳақорат қилган аёлни шафқатсизларча ўлдирган.

Маньяк Сергей Мартыновнинг яна бир даҳшатли ва жирканч жиҳатларидан бири шуки, у 8 ёшида ота-онаси билан Ўзбекистонга кўчиб келган. То 15 ёшга етгунча бизнинг юртда яшаган экан.

Астағфирилло!!!

ufa. kp. ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here