Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сочларини оқартирган оят

0

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигор томонидан айнан шу нарсага буюрилдилар: “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлингиз”. («Ҳуд» сураси, 112-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръоннинг жамики оятлари ичида мана шу оятдан қаттиқроқ ва оғирроқ оят нозил қилинмаган”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Соч-соқолингизга нега бунча эрта оқ оралади?” деб сўраганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

– Мени Ҳуд сураси ва унинг шериклари қаритди, – дедилар.

Ҳасан разияллоҳу анҳу айтадиларки: “Мазкур оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиддий машғул бўлиб қолдилар ва кулиб юрганлари кўринмади”. Қушайрий ривоят қиладилар: Бир киши тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб, у зотдан: “Ё Расулуллоҳ! “Мени Ҳуд ва унинг биродарлари қаритди”, дегансиз. Айнан қайси оят сизни қаритди?” – деб сўради.

– “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлингиз!” ояти, – деб жавоб берибдилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

“Алғ вофий фий шарҳил арбаийн аннававийя”
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Шамсиддинхўжа СУЛАЙМОНОВ таржимаси

Манба: quran.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here