Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 5 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар ҳафта давомида асабийликлар, майда-чуйда ташвишлар билан ўралашган бўлсангиз, бугун барчаси ортга чекиниб, ниҳоят чуқур нафас олишга, яқин дўстлар билан суҳбатлар қуришга, кўнгилхушлик қилишга имкон топасиз. Ишхонангиздаги ҳамкасблар кайфиятингизни бузишга, асабингизни эговлашга ҳаракат қилиб кўришлари мумкин. Сир бой берманг. Муҳаббатда фақат ён бериш, тингловчи вазифасини ўташгина сизга ёрқин лаҳзаларни ҳадя эта олади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

5 декабрда иш жойингизда фавқулодда мартабангиз оша бошлаганига гувоҳ бўласиз. Бунақаси ҳеч қачон бўлмагани рост. Шунинг учун ҳам хурсандлигингиздан, бахтдан ёрилай дейсиз. Пул масаласида ҳам омадингиз чопади. Турмуш қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувларни бошдан ўтказишади. Ҳушёрлик билан ўзингизга ёққанини танлаш имконига эгасиз. Шундай танлангки, кейинчалик афсусланиб қолмайдиган бўлинг. Бахтингизни берсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Куннинг биринчи ярмида азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Бунинг учун ҳеч бир ҳаракат содир этмайсиз. Орзу интиҳосининг ўзи қаршингизда ҳозир бўлади. Худо бераман деса шу-да!.. Бугун янги ишга ўтиш, қўшимча билимлар олиш ва ўз манфаатингизга мос келадиган танишувларни ташкил этиш муваффақиятли кечади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга оид янги ғояларни кечки пайт ўйлаб топасиз. Саломатликни янада яхшилаш учун тўйиб ухлашингиз кифоя қилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

5 декабр куни ҳамкасблар ва дўстларнинг фикр-мулоҳазаларини инкор этишга уринманг. Эътибор ва ҳурматни йўқотишингиз мумкин. Гарчи ўзингизни буюк даҳо деб ҳисобласангиз ҳам уларнинг фикрларини ҳурмат қилинг. Техника воситалари билан ишлашга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Кечқурун янги уйга кўчиб ўтишингиз ва йирик харидларга қўл уришингиз кутилади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Беҳуда ҳеч кимни ранжитманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Иш ёки ўқиш билан боғлиқ янги ғояларингиз, режаларингиз бўлса, уларни ҳамкасблар, синфдошлар, курсдошлар билан албатта ўртоқлашинг. Тушдан кейин кўнглингизнинг бир четида беркиниб ётган эзгу ниятингиз ушалиши мумкин. Бу пул билан боғлиқ бўлса, пулларни заҳирада сақланг. Яқинда янги йил байрами. Байрам кунлари пулсиз қолиб кетишдан сақланинг. Кечқурун ёқимли бир даврага тушиб қолишингиз эҳтимоли бор.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

5 декабрда кўплаб ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Бир ҳафтадан бери кайфиятингизда тушкунлик ҳукмрон эди. Ниҳоят ўша хабарлар шарофати билан кайфиятингиз кўтарила бошлаганини ҳис этасиз. Кун давомида ўзингизга ёққан ишларнигина адо этишингиз тавсия қилинади. Лекин бирданига бир неча ишларни баравар амалга оширишга уринманг. Мувозанатни йўқотишингиз мумкин. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши, баъзиларнинг қўлига кимдир бир даста пул тутқазиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталабдан раҳбарлар сизни мақтаб, олқишларга тўлдиришса ҳам ўзингизни жиддий тутишга ҳаракат қилинг. Мақтовларга арзийсиз. Аммо баъзи ҳамкасбларга бўшашишингиз, мамнун тортишингиз ёқиб тушмаслиги мумкин. Ўнг кўзнинг чап кўзга дўстлик қилмаслиги шу-да. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда омадингиз чопади. Танлаганингизни обдон суриштиришга уялманг. Бу ишингиз келажакда ўз мевасини албатта беради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

5 декабр куни чаён буржи ваккилларининг аксарияти ишхонада ўзини топилмас, тенгсиз ходим сифатида баҳолай бошлаши мумкин. Аммо бу ишингиз ўзингизга душманлик қилиши муқаррарлигини унутманг. Камтарлик ҳақиқий инсонлар зийнатидир. Ҳасадгўйлар эса арзимас хатоингизни кутиб яшашади. Уларга баҳона топиб беришдан тийилинг. Бадавлат одамлар билан суҳбатлашишга тўғри келса, тингловчиликдан нарига ўтманг. Саломатлигингизнинг қадрига етишингиз тавсия қилинади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Нимаики ишга қўл урманг қариндошлар ёрдамига суянинг, кейин афсусда қолмайсиз. Ҳатто, молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам улар кўмагига муҳтож бўласиз. Қийин вазиятларда қолсангиз, бу ҳолатингиздан орланманг. Худо ҳар қандай одамни шундай вазиятга тушириб қўйиши мумкин. Кимдир банкдан кредит олишни мўлжаллаган бўлса, иши ўнгидан келади. Бироқ олдин обдон ўйлаб кўринг. Балки кредитсиз бу муаммони ҳал қилса бўлар?..

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

5 декабрда нафақат ишхонадаги ҳамкасблар, балки бутун олам қаршингизда тиз чўкса арзийди. Ишчанлигингиз, профессионаллигингиз, меҳнатсеварлигингиз сизни мартабанинг шундай юқори чўққиларига чиқариб қўяди. Фақат пулларни ҳуда-беҳуда сарфлашдан тийилинг. Янги йил байрамига деб яхши ниятда бир қисмини олиб қўйинг. Муҳаббатда муаммолар бор, аммо уларнинг ечимини топса бўлади. Ўзингиз чин дилдан хоҳласангиз бас.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун бўш вақтингиз мўл бўлиши кутилмоқда. Бироқ уни ақл билан сарфлашга ҳаракат қилинг. Шундай режа тузингки, бўш вақтингизда мириқиб дам олишга ва яхши инсонлар билан суҳбат қуришга улгурадиган бўлинг. Ишингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни сира иккиланмасдан ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатига тушаверинг. Омад сизга албатта кулиб боқади. Кечқурун янада муҳимроқ ва шуҳрати баланд бир ишга қўл уришингиз мумкин. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

5 декабр куни ўзингизга ёқадиган, ҳар гапида алоҳида мазмун зоҳир бўлган одамлар томон талпина бошлайсиз. Буни яхши ўйлабсиз. Улар сизни депрессия ҳолатига тушишдан асрайди. Молиявий масалада омад сиздан вақтинча юз ўгириши мумкин. Лекин тушкунликка тушманг. Кимдир сиздан олган қарзини қайтаради-ю, ҳаммаси жойига тушади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here