Америкалик 133 килограмм вазнли аёл суюкли инсонини қорни билан бўғиб ўлдириб қўйди…

0

 

У Винди Томас исмли хўппасемиз аёл. 44 ёшли бу аёл никоҳсиз эри, атиги 57 килограмм вазнга эга Кино Батлер билан жанжаллашиб қолди-ю, аввалига уни курсининг синган оёғи билан савалади. Кейин йиғма пичоқ билан қўлларини кесиб ташлади. Бу ҳам камлик қилган эканми, эркакнинг юз қисмига қорни билан ётганча сукутга толди. Шўрлик эркак хўппасемиз хотинчасининг остида бўғилиб ўлди.

Томаснинг адвокати Марк дель Дуканинг таъкидлашича, ҳимоясидаги аёл спиртли ичимликни меъёридан кўп ичиб қўйиш оқибатида эрининг юз қисмига қорни билан йиқилган-у ухлаб қолган. Уйғонгач, эри ўлганидан хабар топган. Лекин прокурор адвокатнинг бу далилларига қарши янада ишончлироқ далилларни келтира олди. Унинг айтишича, марҳумнинг бош қисмида кўплаб жароҳатлар бўлган. Уларни, шубҳасиз, хўппасемиз аёл етказган.

Судья Томас учинчи даражали қотиллик жинояти содир этганлигини эълон қилди. Энди бу аёл 18 дан 36 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳал қилувчи ҳукм декабр ойи охирида эълон қилинади.

lenta. ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here