Фарғона вилоятида нефтни қайта ишловчи яширин цех борлиги аниқланди…

0

 

Бу жиноий гуруҳ етакчилари Фурқат Файзиев, Ҳалимжон Матхолиқов, Қаюмжон Боқиевлар «Андижоннефть» Акциядорлик жамияти назоратчиси Зоиржон Маматқуловни пул эвазига сотиб олиб, ундан қимматли ахборотлар олишган. Яъни, Қува тумани «Баҳор» фуқаролар йиғини яқинидан Андижон-Асака-Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи оралиғидаги труба ҳақида маълумотга эга бўлишди. Бу труба орқали, шубҳасиз, нефт хом-ашёси оқиб ўтган. Жиноятчилар ўша трубадан хом-ашёни тортиб олиб, Тошлоқ туманига қарашли «Яккатут» маҳалласида яшовчи Нодирбек Мелибоев ва Бобурбек Неъматовларни ҳам бу ишга жалб этишди. Цех эса Беруний кўчасидаги №282- уй ертўласида бунёд этилди. Цехга илгари дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган ускунани ўрнатишди. Ана шундай қилиб, қисқа вақт ичида 1120 литр углеводородни дистилляция қилиш орқали 490 литр мазут, 100 литр солярка ишлаб чиқаришди.

Бу ишлар ёнғин хавфсизлиги талабларига зид шароитда амалга ошириб келинди. Улар билишмаганки, худо кўрсатмасин, бу хом ашёнинг ҳидидан ташқари, ёнғин юзага келса, бутун маҳалла олов исканжасида қолиб ҳалок бўлиши мумкин. Яхшики, давлат мулкини ўғирлаш ва шу тахлит жиноятга шунчаки қараб турмайдиган фуқаролар топилди. Айнан улар тегишли ташкилотга хабар етказишди. Жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов жараёни давом этмоқда.

podrobno. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here