“Шу байроққа ўтириб олгим келяпти” – Ўзбекистон байроғи ҳақида номақбул гаплар айтган қиз барчадан кечирим сўради (видео)

3

Ижтиомоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида қад кўтарган байроқ олдида номақбул гаплар айтган қиз видеоси тарқалди.

Видеода қиз “Она, биз Тошкентга келдик, Тимати концерт бериб турган эди-ку, келгунимизча кетиб қолибди” дея бақиради. Шундан сўнг қиз ўша майдонга ўрнатилган байроқни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. “Она манави байроқни қаранг узунлигини, устига ўтирса бўлади, она”, дея гапиради. Ушбу сўзлардан сўнг унинг дўстлари ҳам жўр бўлиб кулади.

Шундан сўнг унинг бу хатти-ҳаракатлари интернет фойдаланувчилари орасида ёмон муносабат билан кутиб олинади. Ҳаттоки хонанда Толибжон Исроилов ҳам унинг бу ҳаракатларини қоралаб видеомурожаат қилади.

Қиз ижтимоий тармоқлардаги муносабатларни кўргандан сўнг барчадан кечирим сўраш учун видеомурожаат қилади.

“Мен бу видеода байроқни гапириб нотўғри иш қилдим. Мен ҳам Ўзбекистонда туғилганман, ўзбек халқини қизиман. Бу шунчаги пародия эди, байроқни ҳақорат қилмоқчи эмас эдим. Мен хато гапириб қўйдим”, – дейди видео “қаҳрамони”.

Хулоса эса ўзингиздан… Қуйида видеолавҳани тақдим этамиз.

3 ФИКРЛАР

  1. Бу қизнинг гап сўзидан байроқ нималигини фахмлашга фаросати темаганлиги кўриниб турибди. Тиматининг мухлиси бўлгандан кейин яна нимани кутиш мумкин ахмоқдан. Онасига катта «рахмат».

  2. бу қиз бу гапи билан Республикамизни рамзи бўлган байроқни хақорат қилиш билан бирга қишлоқда яшаб келаётган қизларни камситмоқдаку сан устинга кейиб юрган кейимлаингни шу қишлоқ қизлари меҳнати билан тайёрланган пахта хом аъшёсидан тайёрланишини кунлик еётган озиқ овқатинг махсулотлари қишлоқда тайёрланишини биласанми сан бир кун қишлоқда яшаб кўргин шахардан қанчалик зўрлигини биласан

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here