Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 6 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун ҳар бир ишни виждонан адо этишингиз тавсия этилади. Ана шунда атрофдагилар, ҳамкасблар олдида ҳурматингиз, ўрнингиз йўқолмайди. Оила аъзоларингиз билан муносабатлар кескинлашмаслиги учун ақл билан иш кўринг. Айниқса, рўзғор ишларида ёрдам қўлини чўзмаслигингиз муносабатларга албатта салбий таъсир ўтказиши тайин. Қўй буржида туғилганларнинг айримлари кечки пайт ошқозон ҳамда умуртқа поғонаси қисмида муаммо пайдо бўлишидан безовталаниши мумкин. Зудлик билан врач кўригидан ўтишингиз керак.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

6 декабрда ким билан бўлмасин, жанжал чиқиш хавфини сезсангиз, ўша одамдан узоқлашиш ҳаракатини қилинг. Сизга бугун жанжаллашиш умуман мумкин эмас. Молиявий масалага оптимал назар билан ёндашинг. Харажатларингиз кўпайиб кетишини олдиндан сезинг ва бунинг олдини олинг. Бугун уй таъмири, спорт билан шуғулланиш, танани чиниқтиришга йўналган машқлар муваффақиятли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кунингиз жуда ёқимли ва омадли ўтиши кутилмоқда. Ўз вақтида дам олишга ҳам имкон топасиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда қўшимча билимга эга бўлиш учун интернетдан унумли фойдаланишингиз мумкин. Хотиржамликни қўлдан бермасангиз, қариндошлар билан муносабатлар аъло даражада кечади. Кечқурун кўпчилик қисқа масофага қизиқарли саёҳат уюштириши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

6 декабр куни жонингизни жабборга бергудек қаттиқ ишламанг. Саломатлигингизга путур етиб шифохонага тушиб қолишингиз хавфи бор. Ҳар бир ҳаракатни пухта режа асосида содир этинг. Бу кўпроқ ақлий меҳнат кишиларига боғлиқ десак тўғрироқ бўлади. Серқатнов йўлларда сергак бўлишингиз тавсия этилади. Айниқса, яқиндагина машина рулига ўтирганлар бу тавсияга жиддий ёндашишлари керак.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Илгари бажарган ишларингизнинг мукофотини бугун кун ярмидан ошганда олишингиз кутилмоқда. Раҳбарият нафақат мукофот пулини қўлингизга топширади, балки барчанинг қаршисида сизни кўкларга кўтариб мақташи ҳам ҳақиқатга яқин. Бугун ёқимли харидларни амалга ошириш, тадбиркорларга фойдали шартномалар тузиш, қариндошлар билан учрашиб суҳбатлашиш муваффақиятли кечади. Қариндошларнинг ҳар бирига очиқ ва илиқ муносабат юритинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

6 декабрда ишхонангизда ҳамкасбларга нисбатан мулойим муносабат юритишингиз лозим. Бусиз ҳам жамоада вазият кескин. Улардан узоқроқ бўлинг ва кузатувчи ролини адо этинг. Бу тактикангиз шахсий ҳаётда ҳам сизга жуда қўл келади. Оилали бўлсангиз, яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Ҳасадгўйлардан нарироқ юринг. Мабодо улар билан тўқнаш келсангиз, сукут ёрдамида енгишга ҳаракат қилинг. Омадингизни берсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун етакчиликка даъво қилишингиз, етакчи бўлишга интилишингиз сизга умуман яхшилик келтирмайди. Сизга шу тобда пича дангасалик иш бериши мумкин. Қора терга тушиб ишлашингиз аксинча соғлиғингизни издан чиқаради. Тадбиркорлар учун бугун фойдали шартномаларни имзолаш, музокаралар муваффақиятли кечади. Аммо олис сафарга отланиш яхшилик келтирмайди. Ўзингиз севган инсонга янада эътиборли бўлинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

6 декабр куни эрталабдаёқ раҳбарлар билан жиддий суҳбатни бошдан кечиришингиз кутилади. Башарти бошқа ишга ўтишингиз ҳақида гап борса, дарров рози бўлинг. Чунки раҳбарларингиз сизга ёмонликни раво кўрмайди. Бундан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Бунинг ўрнига янги даромад ва имкониятларга эга бўласиз. Муҳаббатда яқин ўтмишга зинҳор қайта кўрманг. Бу бошингизга бало ёғдиради. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз муваффақиятли лаҳзаларга бой бўлади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда турли йўналишларда ҳаракат олиб боришингиз учун имконият туғилади. Фақат ишга ижодий ёндашинг. Бунда мазмун кўп. Хотиржамлик ва тажрибангиз сизга бугун қўшимча даромадлар ҳадя этадиган бўлиб турибди. Муҳаббатда фақат олдинга қараб юриш ниятида бўлсангиз, ортга назар ташламанг, вассалом.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

6 декабрда кунингиз жанжалларсиз ўтиши кутилмоқда. Аммо айрим кўмир ютганлар сизни ҳадеганда жанжаллар сари йўналтиришга уринади. Эътибор берманг. Йўқса, беҳуда имконият йўқотасиз. Уйингиз таъмирга муҳтож бўлса керак. Ишдан қисқа фурсатга жавоб олиб бу вазифани ҳам уддалаш ҳаракатига тушинг. Қариндошларингизни хурсанд қилиш учун уларга атаб ёқимли харидлар қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Қилишингиз лозим бўлган ишларни эрталаб яна бир бор обдон таҳлил қилинг. Асло пулнинг орқасидан қувманг. Пулингиз шундоқ ҳам етарли. Муҳаббат бобида оиласизлар биринчи бўлиб қадам ташлашлари лозим. Ана шунда танлаганингиз сиздан хурсанд бўлади. Айрим дўстларимиз оёқ ва бел оғриғидан безовталанишлари кутилади. Имкон топсангиз, врач кўригига чиқиб келсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

6 декабр куни ҳаётингизда қай юмушни биринчилардан бўлиб бажаришингиз зарурлигини аниқлаб олинг. Бугун фақат янгиликка интилинг. Янгилик сизга даромад келтиради. Ҳурмат бахш этади. Шахсий ҳаётда рўзғор юмушларига эътибор қаратинг. Бугун мерос ҳамда хусусий мулк билан боғлиқ ҳаракатлар хайрли кечади. Варикоз анчадан бери безовта қилаётган бўлса, вақтни чўзманг ва врач маслаҳатини олиб, даволаниш йўлларини қидиринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here