Adidas «Барселона» яримҳимоячиси Рафинья билан судлашмоқчи

0

Adidas компанияси «Барселона» яримҳимоячиси Рафиньяни судга берди.

2013 йилда Adidas ва Рафинья ўртасида шартнома имзоланган ва унга кўра, футболчи айнан шу компания бутсаларида тўп тепиши шарт эди. Шартнома муддати 2018 йил ёзида ниҳоясига етди. Компания уни узайтирмоқчи бўлганида, Рафинья ҳеч қандай жавоб бермади.

Adidas фикрига кўра, футболчининг сукут сақлаши ризолик аломати ҳисобланади ва шартнома муддати 2023 йилга қадар автоматик тарзда узайтирилади. Бироқ, айни пайтда Рафинья Mizuno бутсаларида тўп тепмоқда, бу эса шартнома бандларига зиддир.

Шартнома шартларига кўра, Рафинья Adidas бутсаларини киймаган ҳар бир куни учун 90 000 фунт жарима тўлаши керак. Компания ишни Амстердам судига топширган.

 

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here