КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Бир одам қўлида карнай билан тиқилинч автобусга чиқа олмади. Шунда бекатда турган болакай унга деди:

— Кўрдингизми, амаки? Агар шунинг ўрнига най чалишни ўрганганингизда автобусдан қолиб кетмасдингиз.

 

* * *

 

— Ошна, намунча кўринмай кетдинг? Қаерда эдинг шунча вақт?

— Касалхонада асабларимни даволадим.

— Нимани даволадим дейсан?

— ЯРАМАС!!! АСАБНИ ДЕДИ-И-ИМ!!!

 

* * *

 

Олти яшар қизалоқ Қорбобога хат ёзгани, хатида ойисига норкали пальто, ўзига компьютер совға қилишини сўрагани ҳақида уйидагиларга маълум қилди…

Сал ўтмай, «Қорбобо» чойга тиқилиб қолди…

 

* * *

 

Судда эр-хотин ажрашяпти. Аммо иккаласи ҳам уч болани тақсимлаш масаласида келиша олишмаяпти.

Эр:

— Менга икки ўғлим, қизни сен оласан!

Хотин:

— Йўқ, икки ўғил меники, қиз сизга!

Орадан маълум муддат ўтиб тоқати тоқ бўлган хотин эрига деди:

— Юринг, яхшиси, боламиз тўртта бўлганда ажрашамиз!

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Бугун мендан ҳеч нарса сўраманг. Ниҳоятда асабийлашяпман.

— Хўп.

— Ҳа-а, сиз шунақасиз! Мен ўлиб қолсам ҳам сизга бариби-ир!!!

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Келинг, «такси-такси» ўйнаймиз! Сиз такси ҳайдовчиси бўласиз, мен ўн саккиз яшар қизалоқ бўламан. Мен таксингизда манзилимга етволаман-у, пулим йўқлигини айтаман. Шунда сизнинг қандай йўл тутишингизни, нима дейишингизни кўраман! Агар ютсангиз… Айтганингиз бўлади!..

— Бўпти.

Хотин:

— Ҳайдовчи оға, таксингизга тўлаш учун пулим йўғиди. Илтимос, мени қўйвора қоли-инг!

Эр қовоғини уйиб деди:

— Кетавер, қизалоқ!

 

* * *

 

Хитойликлар Пентагон компютер тизимини бузиб киришди. Воқеа шундай бўлганди:

1. Ҳар бир хитойлик биттадан парол териб кўрди.

2. Ҳар иккинчи парол «Мао Цзэдун» эди.

3. 743571810- уринишдан сўнг компьютернинг ўзи «Мао Цзэдун»лигини тан олди.

 

* * *

 

Йигит:

— Азизам, илтимос, менга турмушга чиқ!

Қиз:

— Мен турмушга чиқадиган йигит жасур, ақлли бўлиши керак.

Йигит:

— Нима, сени дарёга чўкаётганингда ким қутқарган? Менми?

Қиз:

— Албатта, жасурлигингизга гап йўқ. Аммо бу ақллисиз дегани эмас.

Йигит:

— Ўв, яхшилаб ўйла, ўшанда сен чиққан қайиқни ким ағдариб юборганди?!.

 

* * *

 

Ҳаддан зиёд семириб кетган аёл бозорда товуқ сотаётган кампирдан сўради:

— Хола, товуғингизни нима бериб боққансиз?

— Вой, шу товуғимни сотиб олмоқчимисиз?

— Йўқ, менам шу товуққа ўхшаб озишни истардим.

 

* * *

 

Бешинчи синфда ўқийдиган болакай отасига деди:

— Дада, менга «Галакси-6» деган смартфон олиб беринг!

— Хўп, қани, сеҳрли сўзни айт-чи унда!

— Зарифа.

— Зарифа? У ким?

— Сиз ойимга билдирмай учрашиб юрадиган аёл.

— Ў, ўғлим… Шунақа дегин?.. Менга қара, кел, смартфонингга ғилоф ҳам сотиб оламиз!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here