Тбилисида Грузия президентининг куёви қўлга олинди. Нега?

0

Грузия ички ишлар вазирлиги Тбилисида мамлакатнинг амалдаги президенти Георгий Маргвелашвилининг куёви Миндия Гогочурини қўлга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълумотига асосланиб Daryo.uz нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Гогочури инсон саломатлигига путур етказганликда айбланиб, қидирувда бўлган яна бир шахс билан бирга қўлга олинган.

Улар ноқонуний равишда қурол сақлаганлик ва жиноят ҳақида хабар бермаганликда айбланмоқда.

Грузия президентининг куёви бундан аввал ҳам бир неча марта жиноий ишларга алоқадор деб топилган. Аввалроқ, Тбилисида икки марта унга ҳужум уюштирилган эди.

Жорий йилнинг июль ойида у пичоқлангани сабабли касалхонага ётқизилган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here