Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 7 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун сафарлар, мажлислар ва иш юзасидан учрашувлар учун муваффақиятли кечади. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммолар ҳам шу орада ижобий ҳал бўлади. Раҳбарият сизга янги ва ўзига хос бир лойиҳани ишониб топширмоқчи. Агар уддалай олсангиз, омадим кулди деяверинг. Куннинг иккинчи ярмида асосан саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

7 декабрда бузоқ буржи остида туғилган қизлар, аёллар шу қадар кўркамлашишадики, Голливуд юлдузлари ҳам сизнинг қаршингизда ип эша олмай, хижолатдан дув қизарган бўларди. Ҳали оила қурмаганлар кун давомида романтик учрашувни ҳам бошларидан кечиришлари эҳтимолдан холи эмас. Нимаики ишга қўл урманг, тафаккурга суянинг. Эмоцияни жиловланг. Унга эрк бера кўрманг. Шунда шахсий ҳаётда ҳам, муҳаббатда ҳам, ишда ҳам афсуслар домига тушмайсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун бўлар-бўлмас нарсага асабийлашаверишдан тийилишингиз керак. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Ўзингизни қўлга олинг. Кунингиз жуда оғир кечади. Бунга шубҳа йўқ. Аммо сизга яқин дўстлардан бири бажонидил ёрдам беради. Бу дўстингиз кимлигини ҳам дарров англаган бўлсангиз керак. Кечқурун кимдир сизга қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилиши кутилмоқда.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

7 декабр куни эзгу мақсадларга эришиш учун бор куч ва имкониятларингизни ишга солишингиз шарт эмас. Муаммолар сизга жуда осонлик билан итоат эта бошлайди. Тушдан сўнг кутилмаган учрашувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Иш орасида вақт топиб дам олишга, чалғишга ҳаракат қилинг. Кечқурун севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз ва китоб мутолааси хайрли кечади. Кўча таомларини истеъмол қилишдан бугунча тийилиб туринг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Иш жойингизда ҳамкасбларга ўзингиздаги энг ноёб, ижобий хислатларнигина намойиш этинг. Ишонинг, бу молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишингизда ҳам катта ёрдам беради. Оиладаги муаммоларни ҳам зудлик билан, ортга сурмасдан ҳал этишингиз тавсия қилинади. Жуфтингиз билан ўзаро илиқ муносабатлар ҳам шу муаммолар натижасига боғлиқ бўлиб турибди. Кечқурун енгил бажариладиган жисмоний машқлар саломатлигингизни мустаҳкамлашда катта ёрдам бериши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

7 декабрда зийрак бўлинг. Қай томондан фойда шамоли эсаётганини пайқасангиз, ўша тарафга қараб юринг. Башарти йирик даромадни қўлга киритиш учун ишдан бўшашингиз лозим бўлса ҳам ортга чекинманг. Компьютер қаршисида камроқ ўтиринг, кўпроқ пиёда йўл юринг, ҳаракат қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида профилактикага эътибор беришлари керак бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун сизга интилувчанлик ва қатъиятлилик иш бажаришда, омадга эришишда жуда асқотиши мумкин. Ўшанда вужудингиз ҳам гармонияга тўлиб-тошади. Иш жараёнида фақат яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Тушкун кайфият домига тушиб қолишдан сақланинг. Бугун дангасалик кетмайди. Кечқурун айрим дўстларимиз олис сафарга отланишлари кутилади. Йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

7 декабр куни биринчи навбатда соғлиғингиз, кайфиятингиз ва моддий аҳволингизни ҳам қатъий назоратга олишингиз лозим бўлади. Агар врач ёки ҳуқуқшунос ёрдами керак бўлса, ортга сурманг. Ишда ҳам, таом тановулида ҳам, хурсандчиликда ҳам, ташвиш чекишда ҳам меъёрни билинг. Спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Шахсий бизнеси борлар ва савдогарлар учун бугунги кун омадли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Гарчи жуда зарур бўлса ҳам бугун муҳим ҳужжатлар билан ўралашишдан, уларга имзо қўйишдан тийилинг. Бундай амаллар сизга зиён етказади. Бунинг ўрнига дам олиш ва ёруғ дунёга боқиш, ундан завқ олиш учун вақт ажратинг. Муҳаббатда қалбингизга эмас, ақлингизга суяниб иш тутинг. Ақлингиз сизни тўғри йўлга бошлайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бу соғлиғингиз учун жуда фойдали кечишини унутманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

7 декабрда кайфиятингиз нолга тушиб қолган тақдирда ҳам атрофдагилар билан мулоқот қилишда, жамият билан яшашда давом этинг. Агар жуда хоҳласангиз, эмоциянгизни ўзингизга бўйсундириб, йўриғингизга юргиза оласиз. Бу ишда сизга йога, медитация ва танани бўшаштирувчи машғулотлар катта ёрдам беради. Кечқурун айримларга танишлардан бири хорижда ишлашни таклиф қилиши мумкин. Дарров рози бўлинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун яхшилаб дам олишингиз, тўйиб ухлашингиз ва яхши инсонлар билангина учрашиб, суҳбат қуришингиз тавсия этилади. Ишни ҳам вақтинча четга суриб қўйсангиз бўлади. Моддий аҳволингиз шундоғам яхши. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ҳаётида кутилмаган ҳодисалар содир бўлиши кутилади. Бу ҳодисалар фақат ёқимли лаҳзалардан иборат. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

7 декабр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда янги қирраларингиз очилиши кутилмоқда. Бу нарса мартабангиз юқори чўққиларни забт этишида ҳам асқотади. Тадбиркор бўлсангиз, янги шартномаларга имзо чекаётганда сергак бўлинг. Муҳаббат борлиғингизни чирмаб олиши натижасида оддий ҳолатларга ҳам шунчаки хотиржам қараб тура олмаслигингиз мумкин. Лекин туйғуларга эрк беришингиз ярамайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here