Ўзбекистонда ёнғин сабаб юздан зиёд одам ҳалок бўлди

0

Халқимиз ўт балосидан асрасин, деб бежиз айтмайди. Чунки бу тилсиз ёв одамларнинг нафақат мулки, балки жонини ҳам аяб ўтирмайди.

2018 йилнинг ўтган 11 ойи давомида республика ҳудудида жами 10 минг 680 ёнғин қайд этилиб, уларда 106 нафар инсон ҳалок бўлди. 309 нафар киши тан жароҳати олди.

Ёнғинлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 680 тага (6 фоизга), ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 27 тага (20 фоизга) ва тан жароҳати олиши 49 тага (14 фоизга) камайди. Муҳими, ёнғинларда 73 нафар инсон қутқарилиб қолинди.

Бундан ташқари, содир бўлган ёнғинлар айрим йўналишларда камайишига эришилди. Жумладан, материалларни очиқ сақлаш жойларида 30 фоизга, омборхоналарда 27 фоизга, ўқув юртларида 19 фоизга, маданий-томоша, даволаш муассасалари ва ишлаб чиқариш цехларида 15 фоизга, маъмурий-жамоат муассасаларида 14 фоизга камайди.

Шунингдек, технологик жараён бузилиши оқибатидаги ёнғин 37 фоизга, болалар шўхлигидан келиб чиқувчи ёнғин 10 фоизга, очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар 9 фоизга камайди.

Бироқ, ёнғинлар камайиши хотиржамликка берилишга асос бўлмаслиги керак. Қиш кунларида иситиш воситаларидан тегишли қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда фойдаланиш хавфсизлик гарови эканини унутманг.

ЎзА

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here