Ўзбекистонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

0

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда содир бўлган навбатдаги қизлар ўртасидаги жанжал видеоси тарқалди.

Воқеа айнан қайси ҳудудда содир бўлгани маълум эмас. Тасвирлардан «Ринг»га чиққан қизлар мактаб ўқувчилари эканигина аён. Бу каби ҳолатларнинг кўпайиб бориши кишини беихтиёр хавотирга солиши табиий. Ўзбек қизига, умуман, қайси миллат вакили бўлишидан қатъи назар, қиз болага муносиб бўлмаган кўча муштлашувларининг ўзбек қизлари орасида учраши ачинарли ҳол, албатта. Айниқса, бизнинг миллатимизда қиз болага нисбатан фаришта дея нисбат берилиши ҳеч кимга сир эмас. Энг ёмони эса, бир неча йигит ҳодисага мароқ билан томошабин бўлаётгани ва улардан бири воқеани съёмка қилаётганидир. Қиз бола, аёл киши нафақат ўз оиласининг, балки бутун миллатининг номуси, ори ҳисобланади. Бу номус-орни ҳимоя қилиш эса эр йигитлар зиммасида. Жанжални видеога олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатаётган «йигитча»лар ҳам буни тушунармикан? Бугун шу тўрттагина қизнинг шаънини ҳимоя қилишни истамаган йигитлардан, эртага ватани, ватандошлари шаънини ҳимоя қила олишига ишониш мушкул.