«МЮ»га Моуриньо ўрнига вақтинча мураббий тайинланади

0

Жозе Моуриньони бош мураббийликдан истеъфога чиқарган «Манчестер Юнайтед» унинг ёрдамчиларидан бири, жамоанинг собиқ футболчиси Майкл Кэррикни вақтинчалик бош мураббий сифатида тайинлайди.

Sky Sports маълумотига кўра, 37 ёшли мутахассис мавсум охирига қадар жамоани бошқариб туради, у яқин соатлар ичида жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирилади.

Мавсум якунигача «МЮ» янги бош мураббий қидиради.

Кэррик «Юнайтед» сафида 11 мавсум давомида тўп сурган ва ўтган мавсумда футболчилик фаолиятини якунлаб, ёзда Моуриньонинг мураббийлар штабига кирганди.