Ҳабиб Нурмуҳамедов “Эртўғрул” сериали тасвирга олиш майдончасига ташриф буюрди (фото)

0

Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Туркияга борди. Спортчи 2014 йилдан буён режиссёр Метин Гунай томонидан суратга олиб келинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг суратга олиш майдончасига бўлди, деб ёзмоқда Qalampir нашри.

Ҳабиб Нурмуҳамедовга сериал продюсери ва сценарий муаллифи Меҳмет Бўздоғ ҳамроҳлик қилган. У тасвирга олиш майдончасида бўлиб, сериалнинг суратга олиниши билан яқиндан танишган. Ўтовларда бўлиб, актёрлар билан суҳбат қурган. Бош роль ижрочилари Энгин Алтан, Женгиз Жошкун, Нуриддин Сўнмас билан ушрашиб, суратга тушган ва бу суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган.