Афғонистон футбол федерацияси президенти аёллар терма жамоаси футболчиларига нисбатан жинсий зўравонликда айбланяпти

0

«The Guardian» нашри Афғонистон футбол федерацияси президенти Керамудин Каримни мамлакат аёллар терма жамоаси футболчиларига нисбатан жинсий зўравонликда айблаяпти.

Ушбу можаро оқибатида ФИФА Керамудин Карим ва у билан биргаликда яна 4 нафар амалдорни 90 кунга спортдан четлаштирган. Айни пайтда махсус комиссия текширув ишларини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, CNN нашрининг ёзишича, ушбу можаро сабабли терма жамоани экипировкалар билан таъминловчи Даниянинг «Hummels» компанияси федерация билан ўртадаги шартномани бекор қилган.

 

turon24.uz