Мадридда аҳвол жиддий. Иско Парижга кетишни хоҳламоқда

0

«Реал» ярим ҳимоячиси Иско ёзда ПСЖ таркибига қўшилиши мумкин, деб ёзади Paris United.

ПСЖ президенти Носир ал-Ҳелайфи 26 ёшли футболчининг отаси ҳамда агенти билан учрашув ўтказишга улгурган.

Исконинг ўзи ҳам ПСЖга ўтишни истамоқда. Футболчи «Реал»нинг айни дамдаги бош мураббийи Сантьяго Солари қўл остида кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Бу эса унинг норозилигига сабаб бўляпти.

Исконинг отаси «Барселона», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари билан ҳам музокара ўтказишни режалаштирмоқда.

Исконинг мадридликлар билан шартномаси 2022 йилгача белгиланган. Transfermarkt футболчига 75 миллион евро нарх белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, Иско жорий мавсум «Реал» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

 

tribuna.uz