Месси ва Роналдунинг нархи тушди!

0

2018 йилда бир қатор жаҳон юлдузларининг трансфер қиймати пасайди. Қуйида transfermarkt маълумотларига кўра нархи арзонлашган футболчилар ўнлиги келтирилади. Бу рўйхатда жаҳоннинг айни вақтдаги энг кучли икки футболчиси Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳам бор деб ёзади Kun.uz нашри.

1. Луис Суарес
Клуби: «Барселона»
Ёши: 31
Йил бошидаги трансфер нархи: 85 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 60 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 25 миллион евро (29,4 фоиз).

Уругвайлик ҳужумчи ўйинидаги пасайиш унинг трансфер қийматига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Суарес август ва ноябрь ойларида «қуруқ» серия қайд этди. Шу билан бирга у Лионель Месси жароҳат олиб сафдан чиққан вақтда муҳим ўйинларда, жумладан «Реал»га қарши ўйинларда барчасини ўз қўлига олиб, голеадорлик хусусиятини намойиш этди. Лекин у 21 ўйиндан 13тасида майдонни голсиз тарк этган.

2. Лионель Месси
Клуби: «Барселона»
Ёши: 31
Йил бошидаги трансфер нархи: 180 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 160 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 20 миллион евро (11,1 фоиз)

унинг ўйинлари билан эмас, ёши билан боғлиқ. Месси Суаресдан фарқли равишда самарадорлик кўрсатишда давом этмоқда, жорий йилда у «Барселона» сафида 49 ўйинда 47та гол урди.

3. Криштиану Роналду
Клуби: «Ювентус»
Ёши: 33
Йил бошидаги трансфер нархи: 120 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 100 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 20 миллион евро (16,7 фоиз)

Роналду билан вазият ҳам шундай – ёши улғайгани, фаолиятининг охири яқинлашгани трансфер қийматига таъсир кўрсатди. Мавсум арафасида у янги чақириққа «лаббай» дея жавоб қайтариб, Италияга йўл олди. У «Ювентус» сафида «Реал»даги каби кўп гол урмаяпти, лекин энди у жамоавий футболчига айланиб бормоқда.

4. Гонсало Игуаин
Клуби: «Милан»
Ёши: 31
Йил бошидаги трансфер нархи: 70 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 50 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 20 миллион евро (28,7 фоиз)

Аргентиналик футболчи «Ювентус»га Роналду келиши қурбонига айланди. Клуб уни «Милан»га ижарага бериб юборди, лекин у миланликлар сафида ҳам қолмайдиган кўринади. Бу клуб кейинги мавсумда ҳам уни ижарада қолдирмоқчи эмас, бу эса футболчининг трансфер қийматини янада тушириши тайин.

5. Алексис Санчес
Клуби: «Манчестер Юнайтед»
Ёши: 30
Йил бошидаги трансфер нархи: 65 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 40 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 25 миллион евро (30,8 фоиз)

Клубини ўзгартириш зарарига ишлаган яна бир футболчи. Жорий йил бошида «Арсенал»дан «МЮ»га ўтган Алексис ўтган вақт давомида атиги 30 ўйинда майдонга тушди ва атиги 4 гол урди. Шундан фақат биттаси жорий мавсумга тўғри келади. «Манчестер Юнайтед»га мослашиш жараёни чўзилиб кетган футболчи бош мураббий Жозе Моуриньо билан муносабатларни ёмонлаштириб олди ва кўп ўйинларда иштирок эта олмади. Бундан ташқари, у бир неча марта жароҳат олди ва буларнинг барчаси трансфер қийматида акс этди.

6. Янник Феррейра-Карраско
Клуби: «Далянь Ифан»
Ёши: 25
Йил бошидаги трансфер нархи: 40 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 20 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 20 миллион евро (50 фоиз)

У ушбу рўйхатда ёши 30дан кичик бўлган ягона футболчидир. Бельгиялик футболчи «Монако» ва «Атлетико»нинг асосий таркибига кира олмагач, кутилмаганда катта маблағ ишлаш учун Хитойга йўл олди. У Осиёда 26 ўйинда 7 гол урди, Бельгия терма жамоасига чақирилиб, жаҳон чемпионатида қатнашди ва бронза медалларига эга чиқди. Аммо унинг «Далян»ни танлаши нархини икки баробар пасайтирди.

7. Месут Ўзил
Клуби: «Арсенал»
Ёши: 30
Йил бошидаги трансфер нархи: 50 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 35 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 15 миллион евро (30 фоиз)

Эмери бу футболчини кўп бор алмаштирмоқда. У бу мавсумда 27 ўйиндан фақат 15тасида майдонга тушган. Қишки трансферлар вақтида у жамоани тарк этиши кутилмоқда.

8. Лука Модрич
Клуби: «Реал»
Ёши: 33
Йил бошидаги трансфер нархи: 40 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 25 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 15 миллион евро (37,5 фоиз)

Ғалати парадокс. Жаҳон чемпионати кумуш медали эгаси, турнирнинг энг яхши футболчиси, «Олтин тўп» соҳиби бўлган хорватиялик ушбу рўйхатдаги трансфер қиймати энг паст футболчилардан биридир. Буни шундай изоҳлаш мумкин: биринчидан, сентябрь ойида Лука 33 ёшга тўлди, иккинчидан, у «Реал» билан мавсумни ўта муваффақиятсиз ўтказмоқда. Қолаверса, у Мадрид клубидан кетиб, «Интер»га бориб қўшилиши мумкин.

9. Артуро Видаль
Клуби: «Барселона»
Ёши: 31
Йил бошидаги трансфер нархи: 35 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 20 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 15 миллион евро (42,9 фоиз)

Ёзда чилилик футболчи таваккалга қўл уриб, «Бавария»дан «Барселона»га ўтди. Аммо каталонлар клубидаги ҳаддан ташқари кучли рақобат, унга асосий таркибга кириш имконини бермаяпти. Яқиндагина Европа футболидаги энг кучли яримҳимоячилардан бири бўлган Видаль энди асосан захирадан ўйинларга қўшилмоқда – у Испания чемпионатининг жорий мавсумида фақат 3 ўйинни бошланғич таркибда бошлаган, яна 12 ўйинда иккинчи бўлимда захирадан туширилган. Бу эса трансфер қийматида акс этмоқда.

10. Мануэль Нойер
Клуби: «Бавария»
Ёши: 32
Йил бошидаги трансфер нархи: 35 миллион евро
Йил охиридаги трансфер нархи: 22 миллион евро
Тушиш кўрсаткичи: 13 миллион евро (37,1 фоиз)

Дарвозабон 2017 йилги оғир жароҳатларидан қутулиб олган, лекин ҳали юқори спорт формасига қайтмаган. Энди у аввалгидек жаҳоннинг энг кучли дарвозабони эмас, шунчаки яхши дарвозабонга айланиб қолган.