Пике «Барселона» президенти Бартомеунинг ўрнини эгаллашни мақсад қилиб олди

0

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике футболдаги карьерасига қачон якун ясаши борасида бир қарорга келиб олди, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo.

Нашр маълумотига кўра, марказий ҳимоячи 2020 йили – 33 ёшида бутсаларини михга илишни режалаштирган. У шундан сўнг Каталония клуби президентлиги учун ўз номзодини қўйишни ният қилган.

Қўшимча қилинишича, «Барса» президентлиги учун навбатдаги сайлов 2021 йилда бўлиб ўтиши керак.

Жорий мавсумда 31 ёшли Пике «Барселона»нинг 23 ўйинида қатнашиб, 5+1 маҳсулдорлик натижасига эришди. Унинг шартномаси 2022 йил июнигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, футболдан ташқари бизнес билан ҳам шуғулланувчи Жерар шу ойда 70 йилдан ортиқ тарихга эга  «Андорра» клубини сотиб олгани, «Барса»нинг икки собиқ футболчисини ушбу жамоага олиб келишни истаётгани маълум қилинганди.

 

tribuna.uz